Latest news

11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  1 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  5 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3

Жавлон Гусейнов: "Таиландда ҳакамлик савияси паст, матбуоти эса жуда юқори даражада экан" News

Жавлон Гусейнов: "Таиландда ҳакамлик савияси паст, матбуоти эса жуда юқори даражада экан"

Ўзбекистонлик ҳимоячи Жавлон Гусейнов йил бошида Таиланднинг "Чаинат Хорнбилл" клуби билан шартнома тузганди.

Ҳозирга қадар Гусейнов жамоаси Таиланд биринчи лигасида 6та ўйин ўтказиб 4та ғалаба ва 2та дуранг билан якка пешқадам бўлиб турибди. Биз ҳамюртимиз билан боғланиб Таиланд футболи ҳақидаги таассуротлари билан қизиқдик.

- Таиланд биринчи лигасида олтита ўйин ўтказишга улгурдингиз. Лига ҳақида қандай тасаввурга эга бўлдингиз?

- Таиланд лигаси ҳақидаги таассуротларим салбийдан кўра кўпроқ ижобий десам бўлади. Таиланд биринчи лигаси бўлса ҳам ташкилотчилик ва ўйинга тайёргарликлар аъло даражада олиб борилар экан. Бу ерда футболчилар асосан техникага эътибор қаратишади. Энг катта камчилиги эса бу ҳакамлар деб ўйлайман. Баъзи ҳакамлар шундай таассурот қолдирадики худди улар ўйин қоидаларини билмайди. Улар томонидан йўл қўйиладиган хатоларни кўриб на йиғлашни биласиз, на кулишни.

- Лигада мухлислар ташрифи қандай? Таиландда футбол биринчи рақамли спорт тури эканми?

- Ҳеч ўйлаб ўтирмай Таиландда футбол биринчи ўринда деб айта оламан. Мухлислик маданияти жуда ҳам кучли. Ҳар бир учрашувдан сўнг мухлислар севимли жамоаси ютса ҳам, мағлуб бўлса ҳам клуб мадҳиясини айтишар экан.


- Стадионлар ҳақида нима дея оласиз? Қайси арена энг замонавийси экан?
- Биласизми бу ерда стадионлар иккиламчи таассурот қолдирди. Сабаби деярли барча жойда майдоннинг ўзи яхши ҳолатда, аммо стадионинг ён атрофига ва таъмирлашга эътибор қаратишмас экан. Энг яхши стадионлар эса премьер-лигада иштирок этувчи "Муангтонг Юнайтед" (SCG Stadium) ва "Бангкок Гласс" (LEO Stadium) клубларида деб ўйлайман.

- Жамоаингиз ниманинг эвазига мағлуб бўлмаяпти деб ўйлайсиз?

- Шукурки дастлабки олти ўйинда умуман мағлуб бўлмадик ва пешқадам бўлиб турибмиз. Мағлуб бўлмаслигимизга бирдамлигимиз энг катта омил бўляпти менимча. Кўз тегмасин, ҳар жабҳада бир-биримизни қўллаб турамиз. Футболчилар шериги учун ҳам ўйнамоқда.

- Синама Поньол ўз вақтида Жаҳон даражасидаги юлдуз бўлган. Ҳозир у ўзини қандай тутмоқда?

- Хушчақчақ ва кўнгли очиқ инсон экан. Баъзида юлдузлиги ҳам тутиб туради. Юлдуз барибир юлдузда (кулади). Тезда чиқишиб кетдик ва хозир ҳам бирга кофе ичиб ўтирибмиз. Айтганча Синаманинг турмуш ўртоғи рус миллатига мансуб экан.


- Футболчилар ўртасидаги муносабат қандай?
- Муносабат жуда яхши. Мен кўпроқ легионерлар билан биргаман, сабаби маҳаллий футболчилар инглиз тилини у қадар яхши билишмайди. Лекин иш вақтида бир-биримизни тушуняпмиз. Ахир футбол тили биттаку. Яна бир нарсани қўшимча қилишим мумкин, таиландлик футболчилар жуда ҳам ҳазилкаш экан.

- Таиланд ва Ўзбекистон футболи ўртасида қандай фарқлар бор экан? Масалан, жамоаингиз тикланиш учун бассейнда сув полоси ўйнаганини кўрдим.

- Таққослайдиган бўлсак Ўзбекистон футболи барибир кучли. Лекин инфратузилма ва бошқа омиллар Таиландда анча ривожланган экан. Мураббийнинг режасига кўра баъзида тикланиш машқларини айнан бассейнда ўтказамиз. Мураббийнинг айтишича тикланиш қанча яхши бўлса кейинга ўйинга таёргарлик шунча яхши бўлади.
 
- Таиланд иқлимига мослашиб кетдингизми?

- Мослашдим десам ҳам бўлади, лекин иссиқ пайтлар энди келади. Менимча у қадар қийналмасам керак. Чунки Ўзбекистонда ҳам иссиқда кўп футбол ўйнаганмиз.

- Мураббийнинг ғалабаларда қанчалик хиссаси бўлмоқда?

- Хиссаси жуда катта. Мураббийимиз Бьорн Клейм бизга лидер эканлигимизни ва биринчи бўлишимизни ҳар сафар уқтиради. Ҳозирда асосан 3-4-3 тактикаси бўйича ўйнаяпмиз. Мураббий кўпроқ тўп билан муомала қилиб, қисқа пас ўйнашни ўргатяпти.


- Бошқа жамоаларда қайси машҳур футболчилар ўйнашар экан?
- Тўғриси юлдуз ўйинчилар кўп эмас, лекин кучли легионерлар етарлича. Барча жамоада ҳимоячи билан ҳужумчилар легионер десам ҳам бўлади. Бу ерда легионерсиз жамоани учратмадим, хатто иккинчи лига клубларида ҳам легионерлар ўйнашар экан.

- Таиландда футбол ОАВ қандай ишлар экан?

- Жуда зўр. Футболнинг мамлакатда биринчи рақамли спорт тури бўлишида айнан матбуотнинг хиссаси жуда катта. Таиландда Премьер-лига ҳамда биринчи лиганинг барча ўйинлари ТВ ва интернет орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади. Ҳар бир баҳсга журналистларнинг эътибори жуда юқори бўлади.


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика