Latest news

02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  0 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  0 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  6 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  2 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  0 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  4 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  20 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  5 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1

Жавлон Гусейнов: “Бунёдкор” билан ўйинда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди” News

Жавлон Гусейнов: “Бунёдкор” билан ўйинда ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди”

Олий лиганинг 28-турида чемпионат аутсайдери бўлиб турган “Андижон” ўз уйида “Бунёдкор”ни қабул қилди.
Бунгача чемпионлик учун астойдил кураш олиб бораётган “қалдирғочлар” водийда дуранг қайд этиб, қимматли очколарни бой берди.

Мазкур учрашувда мезбонларнинг ҳимоя чизиғида фаол харакатлари билан майдонда ажралиб турган Жавлон Гусейнов рақиб бош мураббийи томонидан учрашувнинг “Энг яхши футболчиси” дея эътироф этилди. Шу боис баҳсдан сўнг Гусейновни суҳбатга чорладик.

-Гувоҳи бўлганингиздек, учрашув кескин курашларга бой тарза ўтди. Шу боис ҳар икки жамоа учун ҳам баҳс осон ўтди деб бўлмайди. Шундай бўлишини аввалдан билгандик ҳам ва шунга монанд тайёргарлик кўрилди. Турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнимиз ҳеч кимни қониқтирмаяти. Шу боис биз учун ҳар баҳс ҳудди финалдек ўтмоқда. Бундай вазиятга ўзимиз тушиб қолдикми, демак ўзимиз чиқиб кетишимиз шарт деб биламан.

- Бугунги ўйинга қараб айтадиган бўлсам, менимча “Андижон” ғалабага ҳақли эди. Лекин бир очко ишладик деса ҳам бўлади.

- Албатта мураббийлар “Бунёдкор” билан ўйинга бизни ҳар томонлама тайёрлашди ва рақибнинг қарши ҳужуми хавфли бўлишини уқтирди. Чунки тезкор ўйинчиларга эга жамоа саналади. Шукурки, вазифани уддаладик.

- Элдор Шомуродовни бошланғич таркибда кутгандик. Асосий эътибор кўпроқ ушбу ҳужумчига эди. Бежизга эмас экан, у захирадан майдонга тушибоқ жамоасининг ўйинини янада жонлантира олди.

- Бугунги қўлга киритган бир очко бу – бир жамоа бўлиб ўйнаганимиз ва аҳиллик эвазига деб ҳисоблайман. Насиб қилса шу тарзда давом этсак, олий лигадаги ўрнимизни сақлаб қоламиз.

“Андижон” ФК матбуот хизмати.
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика