Latest news

15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  2 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 14:34Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси  0 13:42Мбаппенинг клуби Лига 2 га қайтмоқчи  0 13:15Холанд 5.5 миллиард сўмга сумка сотиб олди, Мбаппе ва Ашраф домино ўйнади. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  4 12:48"Ливерпуль" Исак учун рекорд сумма тайёрламоқда  1 12:20"Сабаби фақат бошда эмас. Бу ерда омиллар мажмуаси бор". Россиялик шифокор Остон Ўруновнинг жароҳатлари ҳақида гапирди  3 11:57"Реал" асосий жамоанинг 5 нафар футболчиси, жумладан, Родриго билан хайрлашишга тайёр  6 11:30Зайнутдинов тиббий кўрикдан ўтди — трансфер якуний босқичда  0 10:36"Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" учрашувида рекорд қайд этилди  5 09:58"Насаф" ярим ҳимоячиси "Бунёдкор"га ўтиши мумкин  3 09:20"ФарДУ" иккинчи даврада Суперлиганинг бир нечта футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1 08:46Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" "Арал"ни мағлуб этди. Қўқонликлар сафида ОКМК футболчиси ҳаракат қилди  2 08:13ЦСКА директори Файзуллаев трансфери ҳақида гапирди  11 07:48Мираброр Усмонов хотира турнири. Бугун чемпион аниқланади  4

Жавлон Гусейнов: “Бизга битта ғалаба керак. Кейин ҳаммаси яхши бўлади” News

Жавлон Гусейнов: “Бизга битта ғалаба керак. Кейин ҳаммаси яхши бўлади”

Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/16 финал босқич ўйинлари давом эттирилади.

“Андижон” сафарда “Зомин” билан куч синашади. Бўлажак учрашув олдидан ҳимоячи Жавлон Гусейнов ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Мамлакат Кубогидаги юришимизни биринчи лига жамоасига қарши учрашув билан бошлаймиз. “Зомин”га қарши жиддий тайёргарлик кўрдик. Футболда ҳар бир рақибга ҳурмат билан қараш керак бўлади. Акс холда бу якунда қимматга тушиши ҳеч гап эмас. Шу боис зоминликлар билан ўйинга жиддий қарамоқдамиз. Аслида биринчи лига клубларига қарши ўйнаш осон эмас. Улар ниманидир исботлаш учун борини бериб харакат қилади. Бу нарса шахсан ўзимнинг ҳам бошимдан ўткан.

– Албатта чемпионатдаги икки ўйинида рақибга имкониятни бой берганимиздан сўнг йигитларда руҳий пасайиш бўлади. Лекин бундай пайтда мураббий футболчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда ва руҳий ўрадан олиб чиқиб кетиш учун астойдил ишламоқда.

– Бугун Жиззахда бўладиган учрашувнинг аҳамияти биз учун юқори. Чунки бўлажак ўйинлар олдидан руҳан кўтарилиш бўлиши керак. Бизга битта ғалаба керак. Кейин ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика