Latest news

11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  4 11:13Россияга қарши учрашув учун терма жамоамизнинг кенгайтирилган таркиби эълон қилинди  1 10:48Салоҳ: "Эй худо, кетма-кет иккинчи ҳафтами? Йўқ, йўқ..."  1 10:20"Қизилқум" дарвозасида ўзгаришлар содир бўлди  0 09:52"Ҳаракатлар сўзлардан кўра баландроқ гапиради". Слот Салоҳ билан бўлган можародан кейинги ўйини ҳақидаги фикри  0 09:27ОКМК етакчиси фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  3 09:00Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин  26 08:33Муҳаммад Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди  2 08:09Жалолиддин Машарипов: "Раҳмат, "кўк армия""  0 07:32"Бунёдкор" футболчиси 7 йиллик фаолиятидан сўнг жамоани тарк этди  1 07:00АПЛ. "Арсенал" иккита автогол туфайли ўз уйида "Вулверхэмптон"ни мағлуб этди  7 06:55Лига 1. "Мец" ва ПСЖ ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 00:55Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди  58 23:19Мудрик фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  0 22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  13

Жавлон Эсонов: "Мавсум бошида жамоамизга мусобақа ғолиби бўлиш вазифаси қўйилган эди" News

Жавлон Эсонов: "Мавсум бошида жамоамизга мусобақа ғолиби бўлиш вазифаси қўйилган эди"

Хабарингиз бор, кеча В ПРО-Лига Шарқ минтақасида 27-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Тур доирасидан ўрин олган "Бунёдкор-2" - "Локомотив-БФК" учрашувида мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозондилар. Сайтимиз мухбири мазкур учрашувдан сўнг, "Бунёдкор-2" футболчиси Жавлон Эсонов билан интервью ташкил этди. Қуйида интервьюнинг тўлиқ матни билан танишишингиз мумкин.

Ушбу учрашув қийин бўлишини билардик. Боиси "Локомотив-БФК" жорий мавсумда жуда кучли ўйин намойиш этмоқда, буни уларнинг турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнидан ҳам билса бўлади. Шу сабабдан бу жамоага қарши жиддий тайёргарлик кўрдик. Мураббийларимизнинг бугунги ўйин учун танлаган услублари ва кўрсатмаларини тўғри бажарган холда якунда ғалаба қозонишни уддаладик. Албатта гол киритиб, жамоамиз ғалабасига ўз ҳиссамни қўшганимдан мамнунман.

Афсуски, мавсумни кутилганидек муваффақиятли ўтказа олмадик. Бунга сабаб сифатида кўрсатган ўйинларимизда барқарорлик етишмаганини айтиб ўтиш мумкин. Мавсум аввалида жамоамизга мусобақа ғолиблигини қўлга киритиш вазифаси қўйилган эди. Барчангизга маълум, биз иштирок этаётган В ПРО-Лига Шарқ минтақасида "Турон" жамоаси ғолибликни тантана қилди, фурсатдан фойдаланган холда уларни "Бунёдкор-2" жамоаси номидан табриклайман. Шунингдек, жамоамизни бутун мавсум давомида ўйинларга муносиб тайёрлаб келган мураббийларимиз Муроджон Отажонов, Азизбек Ҳошимов, жамоамиз шифокори Рустам Юусупов ва администратор Азиз Таслимовларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Биласизми, "Локомотив-БФК" устидан қозонилган ғалабамиздан сўнг жамоамизда иккинчи ўринни қўлга киритиш учун имконият юзага келди. Насиб бўлса, сўнги турда астойдил ҳаракат қилиб, ғалаба қозонамиз деган умиддаман. Албатта сўнги турда бизга осон бўлмаслиги аниқ, чунки якуний учрашувни ўша мусобақа ғолиби "Турон"га қарши ўтказамиз - дейди Жавлон Эсонов.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика