Latest news

11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  1 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  1 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  1 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  3 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  4 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  12 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  6 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  8 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  21 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0

Жавлон “Бунёдкор”да, Шоҳназар “Акжайик”да News

Жавлон “Бунёдкор”да, Шоҳназар “Акжайик”да

Ўтган мавсум Бекободнинг “Металлург” жамоаси таркибида ажойиб мавсумни ўтказган бир қатор футболчилар бу йил янги клублар сафида пайдо бўлишмоқда.
Жумладан, 23 ёшгача бўлган йигитлар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этган Жавлон Мирабдуллаев гуруҳ ўйинлари тугагач БААга “Бунёдкор”нинг ўқув-машғулот йиғинига бориб қўшилди. Аслида Мирабдуллаев “Бунёдкор” билан қитъа чемпионатига қадар келишувга эришганди. Фақатгина бу битимни Олимпия ўйинлари саралаш баҳсларидан кейин ишқибозлар эътиборига етказишга келишиб олишганликлари боис янгилик энди матбуот юзини кўрди. “Бунёдкор” таркибига фаолият юритаётган экс-металлургчи Шаҳзодбек Нурматов эса кеча “Анжи”га қарши ўйинда майдонга тушди ва махачқалъаликлар дарвозасига киритилган иккинчи гол муаллифи бўлди. бу ўйинда “Бунёдкор” 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Металлург”нинг ёш ва иқтидорли ҳужумчиларидан бири Шоҳназар Норбеков эса Қозоғистоннинг “Акжайик” жамоаси таркибида кўриниш берди. Мазкур клуб айни пайтда Туркиянинг Белек шаҳрида йиғин ўтказмоқда. Кеча “Акжайик” Озарбайжоннинг “Сумгаит” жамоасига қарши назорат учрашувини ўтказди ва Норбеков 45 дақиқа майдонда тўп сурди. 2015 йилги мавсум ярим ҳимоя чизиғида фаолият олиб борган Алишер Зиёвуддиновнинг эса “Шўртан” клуби йиғинларида қатнашаётганлиги ҳақида маълумотлар бор. Бекободлик мухлислар ва клуб раҳбарияти “Металлург” жамоасининг муваффақиятида муносиб улуш қўшган бу футболчиларнинг барчасига миннатдорчилик билдирада ва уларнинг келгуси фаолиятларига омад тилайди.
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика