Latest news

09:13Ўзбекистон МТЖнинг бугунги учрашув учун таҳминий таркиби  0 08:45"Насаф" U-21 жамоасининг қониқарсиз натижалари сабабли Зафар Холмуродов ишдан олинди  0 08:13Бугун Каннаваро терма жамоамизда дебют қилади  4 00:54Расман: "Вильярреал" ва "Барса" ўртасидаги Ла Лига ўйини Майамида ўтказилади  3 00:28ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони Индонезияни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  14 23:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  5 23:25Миср ўз тарихида тўртинчи бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  0 23:16Расман: Консейсау "Ал Иттиҳод"га бош мураббий этиб тайинланди. Клуб қишда "Насаф"га қарши майдонга тушади  1 22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  3 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  2 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  15 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  37 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  7 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12

Жасурбек Эрмаматов: “Истиқлол"нинг мақсади - Суперлига" News

Жасурбек Эрмаматов: “Истиқлол"нинг мақсади - Суперлига"

Про-лига 27-туридан ўрин олган “Истиқлол” - “Шўртан” (2:0) учрашувидан сўнг мезбонларнинг ҳимоячиси Жасурбек Эрмаматов “championat.asia” сайтига интервью берди.

Бугун кучли рақибга қарши майдонга тушдик. “Шўртан” кучли жамоа, 5 та турдан бери ютқазмай келаётган эди. Шундан келиб чиқиб, учрашувга жиддий ҳозирлик кўрдик ва ғалаба қозондик.

Кейинги турда айнан “Шўртан” майдонига сафар уюштирамиз. Бу учрашувдан кўра ҳам бизга рақиб майдонида қийин бўлиши турган гап. Бугун улар ютқазди, энди биз билан бўладиган учрашувга жиддий ҳозирлик кўришади. Биз ҳам янада жиддийроқ машғулотлар олиб борамиз ва насиб этса сафарда ғалаба қозонамиз деган умиддаман.

Жамоамизнинг мақсади - Суперлигага чиқиш, буни жамоамизнинг ҳар бир футболчиси ҳис қилаяпти, шундан келиб чиқиб майдонда боримизни бериб ҳаракат қилаяпмиз. 

Давралар оралиғида таркибимизга янги футболчилар келиб қўшилишди, айтиш мумкинки, улар жамоамизни кучайтиришди.

Ҳар бир жамоа учун мухлисларнинг далдаси жуда муҳим. Бугунги учрашувга вақт ажратиб келиб, жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдираман.    
Бекзод Толибов ёзиб олди.


“Истиқлол” матубот хизмати билан хамкорликда тайёрланди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика