Latest news

10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6

Жасур Холтўраев: "Сурхон"нинг ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман" News

Жасур Холтўраев: "Сурхон"нинг ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман"

Термизнинг "Сурхон" жамоаси Суперлиганинг 14-турида Бекободда "Металлург"дан устун келди (1:0).

 Шу куни термизликлар сафида Жасур Холтўраев жуда фаол ўйнади ва айнан унга нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин бош ҳакам "Металлург" дарвозасига пенальти белгилади. Ўша пенальтидан урилган гол эса ўйин тақдирини ҳал қилди. Шу тариқа, Жасур Холтўраев championat.asia талқинига кўра 14-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Биз бу борада ҳужумчининг фикрлари билан қизиқдик.

"Металлург" билан учрашувга жиддий ҳозирлик кўргандик. Бу якунда самарасини берди. Мухлисларимиз узоқ кутган ғалабани қўлга киритдик. Жамоамизга аввалги учрашувларда омад етишмади. Яна баъзи бир баҳсларда футболчиларимиз жароҳат олгани панд берди. Қолаверса захирамиз тор эди. Иккинчи даврада 5 нафар янги футболчи олинди. Эндиликда ҳар бир футболчи ўз позициясидаги ўрнини сақлаб қолиш учун астойдил курашади. Навбатдаги баҳсларда ҳам ғалаба учун майдонга чиқамиз. 

Учрашувнинг 60-дақиқасидан сўнг майдонда бир киши кам бўлиб қолдик. Бунинг натижасида услубимизни ўзгартириб қарши ҳужумлардан самара чиқаришга ҳаракат қилдик. Сўнгги дақиқаларда менда имконият бўлди. "Металлург" ҳужумга ўтиб ҳимояни эсдан чиқарганди.  Акбар Исматуллаевни алдаб ўтаётганимда у оёғимга халақит берди ва йиқтди. Ичимдан жуда хурсанд бўлдим. Никита Павленко нуқтага яқинлашаётганда вазият гол билан тугасин деб дуо қилиб турдим. Ғалабага оз бўлсада ҳиссамни қўшганимдан хурсандман",- дейди Жасур Холтўраев.


Суперлига. 14-тур лауреатлари


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика