Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Жасур Жалолиддинов тақдирланди News

Жасур Жалолиддинов тақдирланди

«Бунёдкор» академияси ёш иқтидорларга бой.

Оддий мисол, ушбу мавсум "Бунёдкор"нинг асосий таркибини академия тарбияланувчилари ташкил қилмоқда. Хусусан, Суперлиганинг 3-турида «Навбаҳор» дарвозасига биринчи голни урган Жасурбек Жалолиддинов нафақат жамоанинг, балки Суперлиганинг ҳам энг ёш ўйинчиларидан биридир.

2002 йилнинг 15 май санасида таваллуд топган футболчи Фарғонадаги баҳсда Суперлигадаги илк голини киритди. Бу ёшда «Бунёдкор»дек жамоанинг асосий таркибидан жой олиш ва гол уриш ҳар қандай футболчига ҳам насиб қилавермайди. Жасурбекдек ўйинчиларнинг Суперлигада ўйнаши академиянинг фаолияти тўғри йўлдалиги, мураббийлар штабининг эса, ёш иқтидорларни ўз вақтида кўра олаётганидан дарак беради.


«Бунёдкор» бугун тушдан сўнг «Навбаҳор»га қарши ўйиндан кейинги илк машғулотини ўтказди. Машғулотдан аввал «Бунёдкор» мухлислар клуби етакчилари Жасурбек Жалолиддиновни Суперлигадаги биринчи голи билан ўзига хос тарзда тақдирлаб унга БААда ўтган Осиё Кубоги расмий тўпи Molten ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида тўп суришини тилаб рамзий футболка топширилди. Кутилмаган эътирофдан хурсанд бўлган Жасурбек мухлислар, мураббийлар ва жамоадошларига ўз миннатдорчилигини билдириб, бундан кейин ҳам ўз устида тинмай ишлашда давом этишини, янада яхшироқ ҳаракат қилиб, «Бунёдкор»нинг муваффақиятига ўз ҳиссасини қўшишини таъкидлади.

Биз ҳам Жасурбек Жалолиддиновнинг фаолиятига омад тилаймиз!, - деб ёзади "Бунёдкор" матбуот хизмати. 



Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика