Latest news

11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  0 10:20Неймар яна жароҳат олди  2 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  7 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  12 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  5 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  7

Жасур Ҳасанов: "Биз учун ортга йўл йўқ, ҳар бир учрашув финалга тенг" News

Жасур Ҳасанов: "Биз учун ортга йўл йўқ, ҳар бир учрашув финалга тенг"

Жамшид Саидов мураббийлигидаги "Бухоро" жамоаси ўтган турда мавсумдаги биринчи ғалабасини қўлга киритди.

"Сурхон" устидан қозонилган ишончли ғалабадан сўнг жамоанинг етакчи футболчиси, сайтимиз томонидан 11-турнинг рамзий жамоасига киритилган Жасур Ҳасановнинг фикрлари биз учун қизиқ туюлди. 

"Яхши, аммо оғир ўйин бўлди. "Сурхон" ҳам тажрибали футболчиларга эга жамоа ҳисобланади. Нима қилиб бўлса ҳам ушбу учрашувда ғалаба қозонишимиз талаб этиларди, юклатилган вазифани бажардик. "Бухоро" кучлилар сафида қолишни истаса, ҳар бир турда ғалаба қозониши керак. Олдинда кутаётган ўйинлар финалга тенг, ортга йўл йўқ.  

Ҳар бир беллашувга пухта ва ҳар томонлама тайёргарлик кўрмоқдамиз. Кўраётган бўлсангиз таркибимизда ёшлар кўп, улар ҳам шу йўсинда тажриба тўплаб боришмоқда. Тажрибали ва маҳоратли футболчиларимизнинг аксарияти жароҳат олди, кўп жамоадошларим бетоб бўлганди. Пандемия сабабли легионерларимиз ҳам кела олишмади. Мураббий Жамшид Саидов юзага келган вазият сабабли асосан ёшларга ишонч билдирмоқда. Ўйлашимча, ёш иқтидорлар ишончни оқлашмоқда. Майдонда уларга қўлимдан келганича ёрдам беришга ҳаракат қилмоқдаман. Муҳсин Муҳаммадиевни ёмон ишлади демоқчи эмасман, унинг ҳам ўзига яраша услуби бор. 

Марказлашган чемпионат биз учун қулайроқ деб ўйлайман. Ўз майдонимиз ҳали тайёр эмас, шу боис Тошкентда ўтаётган ўйинлар бизга ҳар томонлама маъқул келмоқда",- дейди Жасур Ҳасанов. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика