Latest news

02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  1 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  15 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  1 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  3 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  5 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  9 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  6 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  49

Жасур Ҳакимов: "Қизилқум"дан "реванш" олганимиздан хурсандмиз" News

Жасур Ҳакимов: "Қизилқум"дан "реванш" олганимиздан хурсандмиз"

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби иккинчи даврани ўз майдонида "Қизилқум"га қарши баҳс билан бошлади.

Учрашувда Даврон Файзиев бошчилигидаги жамоа рақибни 4:1 ҳисобида мағлуб этишга муваффақ бўлди. Биз ўйинда "Сўғдиёна"нинг учинчи голини урган ҳужумчи Жасур Ҳакимовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Қизилқум" устидан қозонилган ғалаба ҳақида
"Иккинчи даврани ўз майдонимиздаги йирик ғалаба билан бошлаганимиздан хурсандмиз. Нафақат футболчилар балки мураббий ва мухлислар ҳам ғалабадан мамнун бўлишди. Майдонга ўзгача ишонч билан тушгандик. Иккинчи бўлимда урилган голлар эвазига йирик ҳисобда зафар қучдик".

"Реванш" ҳақида
"Майдонга тушишдан олдин Даврон Файзиев йигитларга далда бераётиб дастлабки даврадаги йирик мағлубият ҳақида ҳам эслатиб ўтганди. Ғалаба учун ўйнадик, мураббийнинг гаплари эса шижоатимизни ошириб юборди. Ўзига хос "реванш" олишга муваффақ бўлганимиздан бахтиёрмиз".

Янги стадиондаги муҳит ҳақида
"Жиззахда янги стадион қуриб битказилди. Бу жамоага жуда катта ёрдам берди. Сабаби Зоминда кўрсатган ўйинларимиздан кўра Жиззахда яхшироқ ўйнаяпмиз. Стадиондаги шароитлар жуда ҳам ажойиб, майдоннинг сифатида ҳам маромида. Янги стадионга минглаб мухлислар ташриф буюришмоқда ва бу бизга қўшимча куч бағишлмоқда. Ғалаба қозонаверсак мухлислар бундан ҳам кўп бўлишини биламиз. Улар келиб қувватлаб туришса кейинги ўйинларда ҳам ғалаба қозонишга боримизни берамиз".



Янги футболчилар ҳақида
"Иккинчи даврадан олдин жамоамизга Александр Клецков, Иззатбек Ғаниев, Қаҳрамон Баҳодиров, Хуршид Мухторов, Исломбек Исоқжонов ва Дониёр Усмонов каби футболчилар қўшилишди. Уларнинг барчаси "Сўғдиёна"га фойда келтиришга уринишмоқда. Масалан, Иззатбек Ғаниев илк ўйиндаёқ гол уришга муваффақ бўлди. Александр Клецков ўз тажрибаси билан ҳимоядаги муаммоларимизни ҳал қилишга ёрдам бермоқда. Худо хоҳласа шу ўйинчилар ёрдамида яхши натижалар кўрсатамиз деб ўйлайман".

"Шўртан"га қарши баҳс ҳақида
"Навбатдаги турни Жиззахда "Шўртан"га қарши ўйнаймиз. Биринчи даврада Ғузорда йирик ҳисобда мағлуб бўлган эди. Ўз стадионимизда яна ғалаба учун майдонга тушамиз. "Шўртан" иккинчи даврани "Нефтчи" устидан йирик ғалаба билан бошлаганидан хабаримиз бор. Шу боис ғузорликларга қарши баҳсга жиддий тайёрланиш ва унга сўнгги бор майдонга тушгандек тушиш лозим.

Олимпия терма жамоаси ҳақида
Июль ойида олимпия терма жамоаси сафида йиғинда иштирок этдим. Янги мураббийлар штаби қўл остида машғулотлар ўтказдик, назорат ўйинлари ҳам ўтказилди. Таркибдаги кўплаб футболчиларни жуда яхши танийман. Жамоада соғлом рақобат мавжуд. Ким кучли бўлса ўша йиғинларга чақирилади, ўша майдонга тушади. Январь ойидаги Осиё чемпионатига боришни барча истайди. Қитъа чемпионатига энг кучли футболчилар олиб кетилади. Олий лигадаги ўйинларимиз орқали терма жамоага муносиб эканлигимизни кўрсатишимиз керак.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика