Latest news

01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  1 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  31 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  12 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  5 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  107 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  19 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  4 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6

Жасур Ҳакимов: "Оқ-тепа"ни мағлуб этиб олий лигада қолмоқчимиз" News

Жасур Ҳакимов: "Оқ-тепа"ни мағлуб этиб олий лигада қолмоқчимиз"

"Сўғдиёна" клуби ҳужумчиси Жасур Ҳакимов "Оқ-тепа"га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.

- “Бухоро”га қарши ўйин ҳақида нима дея оласиз?
- “Бухоро” билан ўйин ҳамма кутгандек курашларга бой “йил ўйини” бўлди десам тўғри бўлади. Иккала жамоа ҳам бор кучларини бериб ҳаракат қилишди. Ҳар икки жамоада ҳам яхши имкониятлар бўлди лекин омад бироз “Бухоро”га кулиб боқди ва улар ғалабага эришишди. Биз қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, курашдик лекин учрашув бошида қўйиб юборилган тезкор икки гол бизнинг йигитларга таъсир кўрсатди ва руҳан тушкунликка тушиб қолдик.

- “Оқ-тепа”га қарши ўйиндан олдин фикрларингиз...
- Мағлубиятга учраган бўлсак ҳам бизда ҳали имкониятимиз бор. Ўтиш ўйинида “Оқ-тепа” билан куч синашамиз ва насиб қилса ғалаба қозониб жамоани олий лигада олиб қоламиз. Ҳозир ўйинга жиддий тайёргарлик кетмоқда. Ҳамма йигитлар ўтган ўйинни эсдан чиқарган ҳолда бор эътиборимизни олдиндаги ўйинга қаратганмиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика