Latest news

10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  0 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  1 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  4 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  8 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0

Жасур Ҳакимов: "Катта иштиёқ эвазига ғалаба қозондик" News

Жасур Ҳакимов: "Катта иштиёқ эвазига ғалаба қозондик"

Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар ҳужумчиси Жасур Ҳакимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Агар баҳсни кўрган бўлсангизлар, ўйин ҳар икки жамоа учун жуда қийин бўлди. Биз ҳам, "Навбаҳор" ҳам ғалаба қозониш учун майдонга тушгандик. Бизга кўпроқ ғалаба керак эди. Чунки турнир жадвалида "Бунёдкор"га мос бўлмаган ўринда эдик. Шуни инобатга олган ҳолда йигитлар майдонда борини бериб ўйнадик. Катта иштиёқ ва ғалабага бўлган ишонч сабаб муваффақият қозондик".

- Пенальтини амалга ошириш вақтида сизда ҳаёжон бўлдими?

- Ҳа, албатта бироз ҳаёжон бўлди. Чунки ўйин якунлари ва масъулиятли вазифани адо этиш вақтида бўлиб турди. Лекин бундай ҳолатлардан қандай фойдаланишни билдардим. Шу боис пенальтини совуққонлик билан амалга оширдим.

- Баҳс давомида "Бунёдкор" асосан қарши ҳужумда ўйнади...

- Биз биринчи гол урганимиздан кейин ҳимояга эътибор қаратдик. Натижада, "Навбаҳор" кўпроқ ҳужум ташкил қилди. Биринчи бўлим ўзида учта футболчи алмаштирди. Бу орқали янада кўпроқ ҳужумлар ташкил этишди. Биз эса асосан прессинг қилиб, тўпни рақибдан олиб қўйишга интилдик. Баъзида бу амалга ошди, баъзида эса йўқ. Йигитлар жиддий қаршилик кўрсатишга интилдик.

- Аввалги муваффақиятсизликлага нима сабаб бўлди?

- Мен футболчиман, муваффақиятсизликларда футболчилар кўп айбдор деган бўлардим. Хатолар қилдик ва шунинг эвазига мағлубиятга учрадик. Бошқа жиҳатни сабаб қилиб кўрсата олмайман.

- Иван Бошкович бош мураббий этиб тайинланганидан кейин жамоа ўйини ўзгардими?

- Ҳа, албатта. Бошкович жуда талабчан мураббий деб ҳисоблайман. Икки ўйинда 4 очко қўлга киритдик. Яхши мутахассис ва у билан янада ижобий натижалар кўрсата оламиз.

- Суперлигада қайси жамоа чемпион бўлиши мумкин?

- Бу йилги мавсум жуда қизиқарли кечмоқда. Турнир жадвалига ҳам эътибор берсангиз, кураш авжига чиқмоқда. Олдиндан шуни чемпион бўлади дейиш қийин. Менимча,  "Пахтакор" чемпион бўлса керак.

- Мавсум якунига қадар яна нечта гол уришни мақсад қилгансиз?

- Олдинда турган беллашувларда гол уриб, жамоамизга ёрдам беришни мақсад қилганман.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика