Latest news

19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  0 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  6 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  2 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  1 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  12 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  12 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  4 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  9 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  15 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  8

Жасур Азимов: "Насаф"га урган голим фаолиятимдаги энг чиройлиси" News

Жасур Азимов: "Насаф"га урган голим фаолиятимдаги энг чиройлиси"

«Динамо» - «Насаф» (1:1) учрашувида Самарқанд жамоаси голига муаллифлик қилган Жасур Азимов шу куни майдонда энг фаол тўп сурган футболчилардан бири бўлди.

Ўйиндан кейин футболчининг учрашув борасидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Жасур, аввало «Насаф» билан кечган учрашув борасида тўхталсангиз. Ўйин ва натижадан қониқдингизми?

- «Насаф» билан ўйин оғир ўтишини билардик. Баҳс олдидан мураббийларимиз ҳимоявий ўйин намойиш этиб, қарши ҳужумларда тўп суришимизни уқтиришганди. «Насаф» асосан Акмал Шораҳмедов орқали айнан мен тўп сурган қанотдан кўпроқ ҳужум қилиши маълум эди, шу боис мен ҳам имконқадар ҳужумга қўшилишим керак эди. Гол бўлган вазиятни машғулотларда кўп машқ қилардик. Бу сафар ўйинда ушбу комбинацияни синаб кўриб, гол уришга эришдим. Ўйинимдан тўлиқ қониқдим дея олмайман. Шу куни ғалабани ушлаб қолишимиз керак эди, аммо омадимиз келмади.


- «Насаф» дарвозасига киритган голингиз Олий Лигадаги дастлабкиси…
- Худди шундай, Олий Лигадаги биринчи голимни урдим. Бу мен учун энг чиройли голим бўлди. Янада ишлаб, бундан кейин ҳам мухлисларимизни қувонтиришга интиламан.

- Сизни олдин таянч яримҳимоячиси сифатида билардик. Ҳозир эса чап қанотда тўп сураяпсиз. Ўзингизга қолса, қайси чизиқда тўп суришни истардингиз?

- Очиғини айтсам, олдинги йиллар таянч яримҳимоясида тўп сурганлигим сабабли ўзимга чап қанот ҳимоясидан кўра, яримҳимояда тўп суриш ёқади. Ҳозирги амплуам ҳам ёмон эмас, мураббийлар қаерда фойдам кўпроқ тегишини айтишса, ўша ерда тўп сураман. Биринчи навбатда жамоа манфаати.

- Олдинда «Динамо»ни «Обод» билан ўйин кутиб турибди…

- Тошкентдаги учрашувга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Сўнгги тўрт ўйинда ғалабага яқин келган бўлсакда, қўлга кирита олмадик. Шунга қарамай, мухлисларимиз ҳар қандай вазиятда жамоамизни қўллаб-қувватлашда давом этишмоқда. «Обод» ҳам анча яхши жамоа, уларга қарши шиддатли ўйин бўлишига ишончим комил. Бу баҳсда бизни фақат ғалаба қаноатлантиради.

Усмон Ибодов суҳбатлашди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика