Latest news

10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  3 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  3 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  10 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2

Жасур Абдураимов: "Урғуни 1997 йилда туғилганларга қаратамиз" News

Жасур Абдураимов: "Урғуни 1997 йилда туғилганларга қаратамиз"

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Жасур Абдураимов "Қизилқум" билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

"22 февраль куни йиғинни бошладик. Ўша куниёқ Қозоғистон клуби билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушдик. Кеча машғулот ўтказдик ва бугун "Қизилқум" билан ўйнадик.

Бир қатор янги футболчиларни синовдан ўтказиб олдик. Қисқа вақт йиғин ўтказган бўлсак ҳам анча фойдали бўлди дея оламан. Асосий мақсадимиз бу жамоани 70 фоиз 1997 йилда туғилган футболчилардан тузиш. Қолган 30 фоизини 1995 ва 1996 йилда таваллуд топган футболчилар ташкил этади. Сабаби 1997 йилда туғилган йигитлар 2020 йилги Олимпиада ўйинлари саралашида иштирок этишади.



Кейинги йиғинни март ойида хорижда ўтказсак керак. Ҳозирча режамизда Қатарга бориш бор. Бироқ Осиё чемпионати саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими 17 март куни бўлиб ўтади. Агар қуръада Қатарга тушиб қолсак бу Қатарга бормаслигимиз мумкин. Шу боис ҳозир аниқ жавоб бера олмайман. Барчаси қуръа ташлаш маросимидан сўнг аниқланади", - дейди Жасур Абдураимов.

Маълумот учун, 2018 йилги Осиё чемпионати саралаш босқичи шу йилнинг 15–23 июль кунлари бўлиб ўтади. Мусобақанинг финал босқичи эса 2018 йилнинг 9–27 январь кунлари Хитойда ўтказилади.

Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика