Latest news

20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  0 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  0 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  18 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  5 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  10 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  2 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  1 16:14"2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори эълон қилинди  1 15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  2 15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  2 14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  4

Жасур Абдураимов: "Насаф" бугун учта гол урди. Нега биз Қаршида шунча гол уролмаймиз?" News

Жасур Абдураимов: "Насаф" бугун учта гол урди. Нега биз Қаршида шунча гол уролмаймиз?"

Ўзбекистон кубоги нимчорак финал доирасидаги "Пахтакор" - "Насаф" (0:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "шерлар" бош мураббийи Жасур Абдураимов иштирок этди.
- Биринчи навбатда "Насаф"ни табриклайман. Улар ўйинга тайёрлаган режаларини амалга оширишди. "Насаф" биздан кўра чидамлироқ кўринди. Улар ўз имкониятларини кутишди ва бундан фойдаланишди. Биз эса аксинча.

Жамоада рақобат йўқ. Агарда жамоада рақобат бўлмаса, унда бу ортиқча муаммоларни келтириб чиқаради. Жамоамиз айни пайтда қийин ҳолатда.
Лекин қўлни силташга ҳаққимиз йўқ. Биз бир жамоа бўлиб жипслашишимиз, бирлашишимиз лозим.

Ҳимоядаги парокандалик? Чунки таркибдаги ҳимоячилар барча ўйинда майдонга тушишга мажбур бўлишмоқда. Бу эса уларни толиқтириб қўймоқда. Шу боисдан ҳимояда бир қатор камчиликлар юзага келмоқда.

Ҳали жавоб учрашуви бор. Бугун "Насаф" бизга учта гол урди. Нега энди биз уларга шунча гол уролмаймиз?
Rating: -13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика