Latest news

11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0 11:24Ўзбекистон U-18 термаси Озарбайжон билан муроса кўчасини танлади  1 11:10Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё чемпионати саралаш босқичида ишлайди  0 10:46"Арсенал" туркиялик футболчи учун катта суммадан воз кечишга тайёр  0 10:18"Реал" ҳужумчиси январда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  6 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  11 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Кувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  2 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  11 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  1

Жасур Абдураимов: "Мусобақа орқали Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрдик" News

Жасур Абдураимов: "Мусобақа орқали Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрдик"

CAFA CUP мусобақасининг финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Қирғизистон учрашувидан сўнг мезбонлар устози Жасур Абдураимов ўз фикрларини билдирди.

"Четлатиш биз учун кутилмаган бўлди. Шароф Муҳитдинов билан бир ярим йилдан буён бирга ишлайман. Бунгача у хатто сариқ карточка ҳам олмаганди.

Октбярь ойига қадар Яхши сифатларимизни кучайтиришимиз керак. Мусобақа яхши савияда ташкил этилди. Унда ғолиб бўлганимиздан хурсандмиз. Таркибимизнинг ҳар бир чизиғида камчилик бор. Уларни кузгача кучайтиришимиз лозим.

Жамоамиздаги кўплаб футболчилар олий лига клубларида асосий таркибда ўйнашмоқда. Бу бизнинг ютуғимиз. Ўтган йил бундай футболчилар деярли йўқ эди. Замонавий футболда барча ҳужумда, барча ҳимояда ўйнаши лозим. Ёшлар футболи жуда тез ўзгарувчан бўлади. Катталар футболига ўтиш вақтида футболчиларни тўғри тарбия қилиш керак.

Жасур Яхшибоев ўйинга қўшилиб кета олмади. Бу оддий ҳолат. Уни уришмадик, сўкмадик. Сабаби ёшлар футболида бўлиб туради. Финалда ўзини кўрсатишни истади. Яхшибоев жуда ҳам қобилиятли футболчи. Октябрь ойида у ўзини кўрсатади. Санжар Қодирқулов эса ўзини Ўзбекистон-2 жамоасида яхши томонлама кўрсатди ва асосий жамоага чақирув олишга лойиқлигини исботлади. Финал учрашувига ҳам уни таркибга киритдим. Бироқ эрталаб 90 дақиқа ўйнагани учун майдонга тушира олмадим", - дейди Жасур Абдураимов.

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика