Latest news

16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  1 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  6 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  5 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  30 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3

Жасур Абдураимов: “Гуруҳда тенг рақиблар йиғилган” News

Жасур Абдураимов: “Гуруҳда тенг рақиблар йиғилган”

U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида “D” гуруҳида иштирок этаётган терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтди.


Бугун Манамадаги  “Radisson Blu Diplomat” меҳмонхонасида Осиё чемпионати “D” гуруҳидан ўрин олган терма жамоаларнинг бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида Ўзбекистон U-19 терма жамоаси устози Жасур Абдураимов иштирок этди ва маҳаллий ҳамда хорижий ОАВ вакиллари саволларига жавоб берди.

“Биз турнирга етарли тайёргарлик кўра олдик деб ўйлайман. Футболчиларнинг ҳолати ва тайёргарлиги яхши”, - деди Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи. Турнирдаги илк рақиб – Тожикистон терма жамоаси ҳақида ҳам, мураббий ижобий фикрларни билдирди ва уларга қарши терма жамоани жуда қизиқарли ўйин кутиб турганини айтиб ўтди.

“Тожикистон бизнинг энг яқин ва яхши биладиган рақибимиздир. Улар билан кўп йиллик дўстмиз ва уларга қарши ўйинлар доимо қизиқарли бўлган. Бу сафар ҳам бизни қизиқарли ва кучли ўйин кутиб турганига шубҳа йўқ. Уларда жуда яхши ва жанговар руҳга эга футболчилар бор”, - деди Абдураимов.

Турнирнинг “D” гуруҳидан ўрин олган терма жамоалар мураббийларининг фикрлари:

Виталий Левченко (Тожикистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи):

“Бизнинг гуруҳ турнирдаги энг кучли гуруҳлардан бири деб ўйлайман. Гуруҳда жуда кучли ва курашларга бой ўйинлар бўлиб ўтишига шубҳа йўқ. Албатта, турнирда муносиб иштирок этишни мақсад қилганмиз. Биз сўнгги икки ҳафта мобайнида турнирга муносиб тайёргарлик кўрдик. Гуруҳда яхши ўйин намойиш қилишни ва турнирда яхши натижа қайд этишни истаймиз. Мақсадимиз, Кореяда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида йўлланмани қўлга киритиш.”

Ли Минг (Хитой ёшлар терма жамоаси бош мураббийи):

“Асосий терма жамоа Жаҳон чемпионати саралашида яхши натижа кўрсата олмаяпти ва ушбу ҳолат мухлисларни ранжитмоқда. Ҳозирда, кўпчилик мухлисларнинг нигоҳи бизга қаратилган ва биз бу босимга қарамай яхши натижа кўрсатишга интиламиз. Ҳар қандай босимга қарамай яхши ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламиз. Бугун бизнинг жамоамизда бир қатор ёш истеъдодлар йиғилган. Ўйлайманки, Хитойда яхши авлод шаклланмоқда”.

Уфук Талай: (Австралия ёшлар терма жамоаси бош мураббийи):

“Гуруҳда жуда яхши шаклланган жамоаларга қарши ўйнаймиз. Бу мен учун ҳам ўзига ҳос синов. Турнирга яхши тайёргарлик кўрдик ва турнирда яхши иштирок этишни мақсад қилганмиз. Гуруҳда тенг кучли тўрт жамоа йиғилган ва уларга қарши муносиб ўйнашни режалаштирганмиз. Илк ўйин Хитойга қарши ва ўйин қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ. Умуман, ушбу гуруҳдаги ҳамма ўйинлар қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтишини таҳмин қилса бўлади”.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика