Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

"Жасорат" соврини соҳиби Ҳасан Раҳимжонов билан суҳбат News

"Жасорат" соврини соҳиби Ҳасан Раҳимжонов билан суҳбат

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ва Профессионал Футбол Лигаси йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказди.

Маросимда футболчилар, мураббийлар, ҳакамлар билан бир қаторда биринчи лигада иштирок этган Тошкентнинг Рубин жамоаси шифокори Ҳасан Раҳимжонов ҳам "Жасорат" соврини билан тақдирланди. Биз Ҳасан ака билан боғланиб суҳбатлашдик:

- Ҳасан ака, аввало соврин билан табриклаймиз. Ўзингиз ҳақингизда гапириб берсангиз.

- Табрик учун раҳмат. Мен Мирзо Улуғбек тумани, 2-сон болалар жарроҳлик клиник шифохонасида болалар травматолог-ортопед шифокори бўлиб ишлаш билан биргаликда 2019 йил февраль ойидан бери "Рубин" жамоасида ҳам ишлаб келяпман.

- Ўша "Пахтакор-2" - "Рубин" ўйинида қандай воқеа бўлганди?

- "Пахтакор-2" билан ўйинда жамоамиз футболчиси Ҳусан Ҳасанов мезбонлар дарвозабони билан тўқнашиб кетиб ҳушини йўқотиб қўйди ва тили орқага кетиб қолди. Зудлик билан тез тиббий ёрдам кўрсатиб футболчини ҳаётини сақлаб қолишга эришдик.

- Ҳасан ака, кейинги йил ҳам "Рубин"да ишлашда давом этасизми?

- Ҳа. Футболни жуда яхши кўраман. "Рубин" жамоасида келаси йилларда ҳам яхши ишлаб келажакда Ўзбекистон терма жамоасида ишлашни ният қиламан.



Фарҳоджон Узоқов суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика