Latest news

00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  2 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  4 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  4 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  12 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  9 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  16 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  8

Жарималар: бизда ва ОЧЛда News

Жарималар: бизда ва ОЧЛда

Суперлиганинг ўтган турида бўлиб ўтган "Бухоро" - "Пахтакор" баҳсидан сўнг ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси "Бухоро" футбол клубини 300 миллион сўм миқдорида жаримага тортди.

Албатта, 300 миллион сўм кичкина пул эмас: долларга чаққанда 37,500 АҚШ доллари бўляпти. Катта пул, тўғрими? Нега жарима солинди? ПФЛ сайтида ёзилишича, ўйин пайтида бухоролик мухлислар учрашув ҳаками, шунингдек "Пахтакор" футболчиларини ҳақоратли сўзлар билан оммавий равишда ерга уришган. Натижада Тартиб-интизом қўмитаси мазкур вазиятни ўрганиб чиққан ҳолда "Бухоро" клубига нисбатан жарима солишни маъқул топди. 

Мухлислар томонидан тартибсизлик айтайлик, ҳакамни сўкиш, майдонга турли нарсалар улоқтириш нафақат бизда, балки Осиё чемпионлар лигасида ҳам рўй бериб туради. ОФК ҳам бундай тартибсизликни эътиборсиз қолдирмайди ва айбдорларни жазога тортади. Лекин 37 минг доллар миқдорида бўлмаса керак. Чунки ОФК аввал вазиятни обдон ўрганиб чиқади ва шундан сўнг қарор қабул қилади. 

Гапимиз қуруқ бўлиб қолмаслиги учун фактларни келтирамиз. 30 март куни ОФК расмий сайти Осиё чемпионлар лигаси ва ОФК Кубоги ўйинларида юз берган баъзи қоидабузарликлар борасида Тартиб-интизом қўмитасининг қарорларини маълум қилди. (Биз буни сайтимизда ҳам чоп этганмиз). Қуйида яна бир бор ОЧЛ ўйинларида кузатилган айнан мухлислар томонидан амалга оширилган ишлар сабаб клублар қанча миқдорда жаримага тортилганини келтириб ўтамиз. 

Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Жазога тортилди: "Тианжин Куанжиан" (Хитой)
Қанча миқдорда: 1,500 АҚШ доллари
Нима сабабдан: Ўйин пайтида мухлислар майдонга ҳар хил лента ва бошқа нарсаларни отгани учун 

Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Жазога тортилди: "Шанхай Шенхуа" (Хитой)
Қанча миқдорда: 5,000 АҚШ доллари
Нима сабабдан: Ўйиндан олдинги чигалёзди машғулот пайтида мухлислар майдонга баклажка отгани учун 

Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Жазога тортилди: "Ал Аҳли" (С.Арабистони)
Қанча миқдорда: 6,000 АҚШ доллари
Нима сабабдан: Ўйин пайтида мухлислар майдонга икки марта турли хил нарсалар отгани учун 

Мусобақа: Осиё чемпионлар лигаси
Жазога тортилди: "Ал Ҳилол" (С.Арабистони)
Қанча миқдорда: 3,000 АҚШ доллари
Нима сабабдан: Мухлислар ўйин охирида майдонга баклажка отгани учун 

Кўряпсизми, февраль-март ойларида бўлиб ўтган ОЧЛ ўйинларида тўртта клуб айнан мухлисларнинг қилиғи сабаб жаримага тортилган. Энг кўп жарима Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клубига тегишли: 6,000 АҚШ доллари. Энг ками Хитой клуби "Тианжин Куанжиан"га 1,500 доллар миқдорида қўлланилган. Ҳамма жарималарни қўшиб чиқсак, 15,500 АҚШ доллари бўляпти. Бизда эса биргина "Бухоро"га солинган жарима пули 37,500 доллар, яъни 300 миллион сўм. 

Энг қизиғи шуки, ОФК ОЧЛда ўйнайдиган клублар сафарга борганда, шунингдек ҳар бир ғалабаси учун маълум миқдорда пул бериб келади. Шу боис ҳам бундай жарималар кўп клубларга оғирлик қилмайди. ОЧЛда ўйнайдиган клуб учун 6,000 доллар ҳеч нарса эмас дейлик, лекин Суперлигада ўйнайдиган ВИЛОЯТ жамоаси учун 37 минг доллар катта пул бўлса керак.

Одамлар оиламни боқай деб қанча меҳнат қилаётганини унутмайлик. Тўғри, ПФЛ ўз регламентида жарималарни 500 миллион сўмгача деб ёзиб қўйган. Лекин бу мияга нима келса шуни ёзаман бўлмаслиги керак. Қолаверса, футбол клублари - пул ишлаб чиқарадиган фабрика эмас, уларнинг иши футбол фаолияти билан шуғулланиш. 

Биз ПФЛнинг қаттиққўллигига қарши эмасмиз. Трибунада ўзини тута олмайдиган мухлисларга нисбатан албатта жазо бўлиши керак. Аммо ҳадеб клубларни сиқувга олган билан иш битмайди. Нима қилса ўйин пайти мухлисларни тартибга чақирса бўлади? ПФЛ клуб керак бўлса мухлислар билан ҳам ишласин деяпти. Буям яхши фикр, лекин қандай ишлаш кераклигини кўрсатиш учун ПФЛ клубларга тушунтириш ишларини олиб борса ёки ташкилот ходимлари ўйин куни стадионга бориб ўзлари кўрсатиб берса яхши бўларди. 

Х.Холиқов.

Rating: +102   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика