Latest news

10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  0 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 08:42"Барселона" жиддий қизиққан яна бир футболчи амалдаги жамоаси билан янги шартнома имзолади  1 08:11"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин  1 07:40Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  2 07:15Суперлига. "Хоразм" — "Қизилқум" 0:1  0 00:51Қосимов фаолиятини Ироқда давом эттиради  4 00:30"Манчестер Сити" Родриго харидидан воз кечди, жамоа ўз вингерини сақлаб қолади  1 23:40Санчо "Рома"га ўтишни хоҳламаяпти, аммо римликлар уни кўндиришга уриниб кўради  0 23:13Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"  10 22:59"Тоттенхэм" 60 млн. фунтлик трансферга яқин турибди  0 22:27Стримернинг онасини сўккан Россия терма жамоаси собиқ футболчиси аёлнинг ўзидан кечирим сўради  2 22:11Акмал Рустамов: "Суперлигада ўйинлар орасида вақт кам. Бир кунни йўлга сарфлаяпмиз, икки кун сунъий майдонда машғулот қилдик"  2 21:58Алонсо "Реал"нинг ўйинини кўчиришни рад этишгани ҳақида: "Футболчилар соғлиғи учун бизни қўллаб-қувватлашларини хоҳлардик"  10

Жаримадан голлар урилган ўйинда "Қўқон-1912" ўз майдонидаги илк ғалабасини қўлга киритди News

Жаримадан голлар урилган ўйинда "Қўқон-1912" ўз майдонидаги илк ғалабасини қўлга киритди

Суперлига 17-турида "Қўқон-1912" ўз майдонида "Сурхон" жамоасини қабул қилди.

Учрашув майдон эгаларининг фаол ҳужумлари билан билан бошланди. Дастлабки дақиқаларданоқ ташаббусни қўлга олган "Қўқон-1912" футболчилари биринчи бўлимнинг 7-дақиқасидаёқ тезкор гол киритишни уддасидан чиқдилар. Бу вазиятда мезбонларнинг комбинация орқали ташкил этган ҳужумини 4-рақамли футболчи Собит Синдаров аниқ зарба билан голга айлантирди - 1:0. Голдан руҳланган мезбонлар рақиб дарвозасига иккинчи голни киритиш учун фаолликни янада оширдилар. Ташкил этилган ҳужумлар натижасида "Қўқон-1912" футболчиларида яна яна қулай имкониятлар юзага кела бошлади. Дастлаб Шахбоз Эркиновнинг зарбасига аниқлик етишмаган бўлса, кейинчалик Мурод Холмухаммедовнинг бурчакдан етказиб берган тўпига Суҳроб Бердиевнинг бош билан йўллаган зарбаси бир оз ноаниқ бўлди. Мезбонларнинг ҳужумкор ўйинига ўз навбатида тезкор қарши ҳужумлар билан жавоб бериб турган "Сурхон" вакиллари 38-дақиқага келиб ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлдилар. Меҳмонлар футболчиси Абдул Азиз Юсуповга нисбатан ишлатилган қўполлик учун учрашувни бошқариб бораётган бош ҳакам "Қўқон-1912" дарвозаси томон жарима зарбаси белгилади. "Сурхон" жамоасининг тажрибали футболчиси Шавкат Саломов чамаси 25 метрлардан жарима зарбаси ажойиб тарзда ижро этиб, мезбонлар дарвозасини ишғол этди - 1:1.
Биринчи бўлим сўнгига қадар дарвозаларга бошқа гол китилмади ва 1:1 ҳисобида якунига етди.

Иккинчи бўлим яна мезбон жамоа футболчиларининг ҳужумкор ўйини билан бошланди.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида "Қўқон-1912" футболчиси Суҳроб Бердиевда меҳмонлар дарвозасига гол киритиш учун имконият юзага келганди, бироқ бу вазиятда унинг зарбаси ноаниқ бўлди. Орадан бир оз вақт ўтиб мезбонларда бурчак тўпи тепиш имконияти юзага келди. Мурод Холмухаммедовнинг бурчак тўпидан йўлланган айланма зарбаси жуда хавфли чиқди, бир оз ноаниқ. Учрашувнинг 58- дақиқаси мезбонлар учун омадли келди. Бу вазиятда "Сурхон" жамоасининг легионер футболчиси Владимир Бубанья ўз жарима майдони яқинида мезбонлар футболчисига нисбатан ўйин қоидасини бузди. Жарима тўпини қўқонликларнинг тажрибали футболчиси Мурод Холмухаммаедов кучли зарба билан голга айлантирди - 2:1.

Орадан бир оз вақт ўтиб "Сурхон" жамоаси вакилларида ўйинда ҳисобни тенглаштириш учун имконият юзага келганди, бироқ бу вазиятда Аъзам Алиевнинг зарбасига аниқлик етишмади. Ўтказиб юборилган голдан сўнг меҳмонлар ўйинни анча кучайтиришди, лекин улар томонидан ташкил этилган бир неча ҳужумлар самара келтирмади.
Шу тариқа "Қўқон-1912" жамоаси Суперлига учрашувларида ўз майдонидаги илк ғалабасини қўлга киритди.


Coca Cola Суперлига. 17-тур.

Қўқон "Марказий" ўйингоҳи. 3750 томошабин

«Қўқон-1912» - «Сурхон» 2:1 (1:1)

Ҳакамлар:
Зокир Қодиров, Обид Жумаев, Руслан Самандаров, Акмал Раҳимов.
Назоратчи: Рашид Айтеков.
Комиссар: Эркин Бахтиёров.

Голлар: Собит Синдаров 7, (1:0), Шавкат Саломов 38, (1:1), Мурод Холмухаммедов 58, (2:1)

“Қўқон-1912”: 1. Ислом Абдуллаев, 4. Cобит Синдаров (11. Тимур Ҳакимов - 84), 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Қувондиқ Рўзиев, 14. Аваз Маматхўжаев (16. Жасур Ҳасанов – 83), 15. Ойбек Рустамов, 17. Жаҳонгир Аҳмадов, 19. Суҳроб Бердиев (91. Отабек Ҳайдаров – 76), 22. Шаҳбоз Эркинов, 65. Марко Милич, 70. Мурод Ҳолмуҳаммедов.
Захира: 33. Музаффар Абдуллаев, 9. Зафар Тўраев, 21. Тимур Усмонов, 27. Жасур Ёқубов, 72. Алишер Саматов.

“Сурхон”: 22. Сардор Қобулжонов, 2. Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 4. Дуглас Насименто (99. Лукас Де Оливейра – 70), 6. Раҳматулло Бердимуродов (77. Асрор Ғофуров -30), 10. Шавкат Саломов (9. Шоҳназар Норбеков-80) , 13. Абдул Азиз Юсупов, 14. Аброр Исмоилов , 19. Владимир Бубанья, 20. Ҳусниддин Ғофуров, 21. Аъзам Алиев, 44. Дарко Станоевич.
Захира: 1. Асилбек Амонов, 12 . Азамат Аҳмедов, 5. Азамат Исроилов, 7. Равшанбек Хурсанов, 15. Азамат Алланиёзов, 17. Элдор Бойматов.


Бекзод Толибов тайёрлади



Фото: "Қўқон-1912" матбуот хизмати

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика