Latest news

16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 5 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  2 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 16:00Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  2 15:05ПФЛ "Навбаҳор" клубидаги вазиятни ўрганишни сўраб Ассоциацияга мурожаат йўллади  7 14:31Ўзбекистон ҚФФ президенти туфайли Қозоғистон билан ўйнашдан бош тортди  18 14:05"Пахтакор" – "Динамо" учрашувидаги вазият атрофида мунозара: ЎзФҲМ ва Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти қандай фикрда?   9 13:54"Барселона" Рэшфорднинг келажаги борасида бир қарорга келди  3 13:23Салоҳ, Рафинья, Ямаль ва "Бавария" юлдузи: Европанинг мавсум бошидаги энг креатив футболчилари  4 12:55"Пахтакор" пенальтилар сериясига кўра "Динамо"дан устун келиб, финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:28Марко Колакович: "Финал ҳақида ўйлашга ҳали жуда эрта"  1 12:01Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Жамоалар ярим финалга шунчаки келиб қолмаганини исботлай олишди"  4 11:35Абдурауф Бўриев: "Муҳими, ўзимизга керакли натижани қайд этдик"  1 10:50Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"  10

Жанубий Корея U-20 бош мураббийи: "Мухлислар яратган муҳитдан яхши маънода ҳайратландим" News

Жанубий Корея U-20 бош мураббийи: "Мухлислар яратган муҳитдан яхши маънода ҳайратландим"

Жанубий Корея U-20 бош мураббийи Йонг Жун Ким Ўзбекистон терма жамоасига қарши кечган ярим финал баҳсидан сўнг матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволига жавоб берди.

- Афсуски бугун жамоангиз финалга чиқа олмади. Бугунги ўйин ҳақидаги фикрингиз?

- Биринчи навбатда Ўзбекистон терма жамоасини табриклайман. Биз бугун қўлимиздан келган энг яхши ўйинни кўрсатдик, афсуски бугун бизга омад кулиб боқмади.

- Хитой терма жамоасига қарши майдонга тушган таркиб бугунги ўйинда бироз ўзгартирилди. Амалга оширган ўзгаришларингиз учрашувга қанчалик таъсир ўтказди?

- Мен ўтган ўйинги таркибни бироз ўзгартирдим, чунки улар 120 дақиқа ўйнаган эди. Мен янги ўйинчиларни майдонга туширишга қарор қилдим. Бугун асосий таркибда майдонга тушган ўйинчилар ҳам яхши ҳаракат қилишди ва мен улардан миннатдорман.

- Пенальтитлар сериясида биринчи иккита имкониятдан фойдалана олмадингиз. Бунга нима сабаб бўлди? Тўлиқ стадионми ёки ўйинчиларингиз пенальтилар сериясигача ўйинни ҳал этиб қўйишмоқчи эдими?

- Ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтганимдек, кўп ўйинчилар муҳлислар билан тўлиб тошган стадиондан ўйнашмаган ва шу сабаб уларда бироз ҳаяжон бор эди. Улар ҳали жуда ёш ва ўйлайманки, улар бугунги ўйиндан сабоқ олишади.

- Ўзбекистон терма жамоаси бугун кўпроқ хужум қилди ва кўпроқ имкониятлар яратишди. Жамоангиз кўрсатган бугунги ўйин ғалабага лойиқ эдими?

- Биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз в бугунги учрашув ҳам бундан истисно эмас.

- Жанубий Корея терма жамоаси мусобақани тарк этмоқда, мусобақа ташкилий ишларидан қониқдингизми?

- Овқатланиш, меҳмонҳона, майдонлар ва транспорт жуда яхши ташкил этилган. Мен нолийдиган нарса кўрмадим. Машғулот майдонларининг сифатини яхшиласа бўлди деб ўйлайман. Мухлислар яратган муҳитдан яхши маънода ҳайратландим.

- Жаҳон чемпионатидаги даража билан Осиё кубогидаги ўйин даражасини қандай баҳолайсиз?

- Осиё минтақасидаги терма жамоалар деярли бир ҳил даражада, жаҳон чемпионатида эса бундай эмас. Биз дунё биринчилигида яхши ўйин намойиш этиб, Корея шаънини ҳимоя қилишимиз керак.

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика