Latest news

22:54Ўзбекистон термасининг Кувайтга қарши расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:40Ўзбекистон – Кувайт учрашувини бошқариб борувчи ҳакамлар маълум  2 22:30Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотини ўтказди  0 22:11ЖЧ саралаши. Ўмон Доҳада Қатар билан дуранг ўйнади  12 21:37Осиёда ЖЧ саралашининг тўртинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда нималарни билишимиз лозим?  23 21:01"Реал" "Сантьяго Бернабеу" стадиони номини ўзгартириши мумкин  1 20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  4 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  12 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  3 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  31 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  14 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12

Жанубий Корея U-17 бош мураббийи: "Агарда учрашувга яхшироқ тайёргарлик кўрганимизда, ғалаба қозонардик" News

Жанубий Корея U-17 бош мураббийи: "Агарда учрашувга яхшироқ тайёргарлик кўрганимизда, ғалаба қозонардик"

17 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги саралашидан ўрин олган Ўзбекистонга қарши баҳсдан сўнг Жанубий Корея бош мураббийи Бюн Сон Хван матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

— Ўйиндан қониққаним йўқ. Агарда учрашувга яхшироқ тайёргарлик кўрганимизда, ғалаба қозонардик, деб ўйлайман. Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. 

— Жанубий Корея биринчи бўлимда ўз услубига содиқ қолган ҳолда паслар орқали тартибли ўйин намойиш этди. Иккинчи бўлимда эса Ўзбекистон томонидан уюштирилган прессинг эвазига шогирдларингизда шошқалоқлик кузатилди. Буни қандай изоҳлайсиз?

— Биринчи бўлимда босимни яхши ушлаб турдик. Ўзбекистон терма жамоасининг эркин ўйин намойиш этишига йўл қўймадик. Иккинчи бўлимда эса ҳимоячиларимизнинг баъзи хатолари қимматга тушди. 

— Турнир аввалидаги матбуот анжуманида Ўзбекистондан 6 очко билан қайтамиз, деб айтиб ўтгандингиз. Бундай натижага эришолмаганингизга нима сабаб бўлди?


— Охирги натижадан бутун жамоа қониқмади. Ўйинчилар бугун кўп ҳаракат қилди, шунга қарамай, учрашувдан қониқиш ҳосил қилмадим.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика