Latest news

11:20"Манчестер Сити" ўйинчиси янги клуби билан келишувга эришди  0 10:51Поль Погба “Монако“га ўтмайди. Унинг режалари ўзгарди  3 10:23“Арсенал“ Испания терма жамоаси аъзоси билан келишувга эришди (Фабрицио Романо)  2 09:55Элдор Шомуродовга Франциядан ҳам таклиф бор  12 09:27“Манчестер Сити“ Ҳусановни Франция клубига ижарага беришни истамади  12 08:58Расман. Аббосбек Файзуллаев жамоасига янги бош мураббий тайинланди  0 08:28“Истанбул Башакшехир“ Элдорнинг трансфери учун “Рома“га қанча таклиф қилгани маълум  8 08:01Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  4 07:31Суперлига. Бугун 13-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  11 07:20Суперлига. Захирадан тушган Жокичнинг голи "Нефтчи"га уч очко тақдим этди, "Насаф" эса Қашқадарё дербисида "Машъал"ни енгди  2 01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  7 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  19 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  2 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  4 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  2

Жанубий Корея - Ўзбекистон. Голларни таҳлил қиламиз News

Жанубий Корея - Ўзбекистон. Голларни таҳлил қиламиз

Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяга мағлуб бўлганидан сўнг мухлислар ОАВдан, айниқса биздан танқидий мақола кутишаётганини маълум қилишди.

Баъзи ҳиссиётга берилган ишқибозлар биз ЖАНУБИЙ КОРЕЯга мағлуб бўлганимизни ҳали ҳам тушунишмаяпти. Аммо бу бошқа мавзу ва ҳозир ушбу баҳсда урилган ва ўтказилган голларни таҳлил қилишга уриниб кўрамиз.

Марат Бикмаев

Марат Бикмаев урган гол Жанубий Кореялик ҳимоячининг хатоси билан бошланди. Футболчи тўпни боши билан дарвозабонга ташлаб бермоқчи эди, аммо у ўйлагандек бўлмади. Кутилмаганда тўп ҳужумчимиз йўлига тушди ва Сергеев тўпни эгаллаш ёки унга зарба бериш учун тезликни оширди. Дарвозабон вазиятни тез тушунди ва тўпга ҳимоячи ҳамда ҳужумчидан олдинроқ чиқди.


Аммо посбон тўпга ўзи истагандек зарба бера олмади ва натижада тўп футболчимиз Марат Бикмаевга тушди. Бикмаев тўпни ўзига тўғирлаётган бир пайтда вазиятни ўрганишга улгурди. Жарима майдончаси яқинида бўлган кореяликлар дарвоза томон югуришди, ўртароқда турган футболчилар эса Маратнинг зарбасига тўсқинлик қилиш учун ўйинчимиз томон одимлашди.


Бикмаев тўпни Игорь Сергеев ёки Одил Аҳмедовга ошириши ва дарвозага зарба янада яқинроқда берилиши мумкин эди, аммо Марат айёрона зарбага таяниб таваккал қилди. Унинг аяланма зарбаси аввалига дарвозанин чап томонига кетаётган эди, кейин эса ўнг томонга бурилди. Ҳимоячилар бундай зарба бўлишини кутмаганди ва тўпни қайтара олишмади.



Нам Таэ Хи

Жанубий Корея терма жамоасининг ушбу ҳужуми ўнг қанотдан чапга кўчганида жуда қизиқ ҳолат юз берди. Чап қанотга яқин жойда тўпни қабул қилган Сон Хён Мин ва Парк Жу Хони фақат Даврон Ҳошимов қўриқлаётган эди. Таянч ярим ҳимоячилари (Отабек Шукуров ва Вадим Афонин) қаерда? Нариги қанотдаги ҳужум бошқа томонга кўчгани учун Афонин ўз футболчиси билан қолди. Отабек Шукуров эса марказроқда эди ва Сергеевнинг тўпни олиш учун ҳаракатланаётганини кўриб, жойида қолди.


Анзур Исмоилов Ҳошимовга Парк Жу Хони ёпишни айтиб, Сон Хён Мин томон келди, аммо менимча, Исмоиловнинг ўзи Жу Хони ёпиши керак эди. Чунки ҳаракатланаётган футболчи жойида турган ўйинчидан тезроқ югуради ва тўп узатилганда унда имконият кўпроқ бўлади. Сон Хён Мин тўпни Парк Жу Хога узатди ва Ҳошимов узатмани тўсишга бироз улгурмади.


Ушбу суратда эса ҳимоячиларимиз фақат тўпни кузатишаётгани, орқадаги футболчиларни қўриқлашмаётгани кўриниб турибди. Ким Шин Вук (Егор Кримецнинг ёнидаги) Парк Жу Хо томон ҳаракатланди ва узатма ўша томонга бўлганида Ҳошимов тўпни тўсар эди. Афсуски узатма Денисовнинг орқасидан келаётган Нам Таэ Хига бўлди. Виталий кореялик футболчи ундан ўтиб кетмагунига қадар буни сезгани ҳам йўқ. Натижада, гол.


Ку Жа Чол

Узатма бўлаётган пайтда ҳимоячи ва таянч ҳимоячиларимиз кимни қўриқлаётганига эътибор беринг. Юқоридан келаётган тўп учун Ким Шин Вук курашиши аниқ эди, аммо бизникилардан ким унга чиқишига бироз тушунмай қолдим. Денисов бўйи пастлиги туфайли Шин Вук билан тўп учун курашмади, Исмоилов эса бу Виталийнинг бу қарорини бироз кеч тушунди, чунки футболчи унинг ортида эди. Анзур ҳаводаги курашда имкониятни бой берди ва ...


Кўпчилик ушбу учрашувда Вадим Афонин яхши ўйнаганини таъкидлади. Аммо айнан шу вазиятда унинг футболчиси голга муаллифлик қилди.


Бу голли ҳужум аввалги учрашувларда ҳам қўлланилган. Нима демоқчи бўлганимни тушундингиз. Аммо сизларга яна бир бор эслатиб ўтаман, биз Сурия ёки Филиппин эмас ЖАНУБИЙ КОРЕЯга мағлуб бўлдик.

TAS-IX эмас


Жасурбек

Rating: -13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика