Latest news

11:28Трамп КЖЧ финалига келади  2 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  6 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  1 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  5 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  2 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  13 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  11 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  18 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  28 07:15Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал Мадрид" 4:0  20 02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  248 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  10 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  6

Жанубий Корея мураббийи: "Австралияда уч нафар янги футболчини синаб кўрамиз" News

Жанубий Корея мураббийи: "Австралияда уч нафар янги футболчини синаб кўрамиз"

Айни пайтда Австралияда бўлиб турган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Вакилларимиз Брисбен шаҳрида дастлаб Ливан, ундан кейин 20 ноябрь куни Жанубий Корея терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Ҳар иккала ўйин Осиё Кубоги-2019 мусобақаси олдидан муҳим тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Иккинчи рақибимиз Жанубий Корея шу ҳафтанинг шанба куни Австралия термаси билан куч синашади. Брисбенга келадиган кореяликлар таркибида йўқотиш бор. Хусусан "Тоттенхэм" ҳужумчиси Сон Хёнг Мин ва "Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Ки Сунг Ёнг мазкур йиғинга чақирилмаган. Бундан ташқари, "Гамбург" ҳужумчиси Хванг Хи Чан жароҳати сабаб Австралияга бора олмайдиган бўлди.

Жанубий Корея терма жамоаси Австралия сари йўлга чиқиш олдидан бош мураббий Пауло Бенту интервью берди. Португалиялик мураббий шундай деди: "Осиё Кубогига кам вақт қолаётган бир пайтда биз учун ҳар бир йиғин муҳим аҳамиятга эга. Мен Австралиядаги иккита ўртоқлик ўйинида уч нафар янги футболчини синаб кўрмоқчиман. Булар - На Санг Хо, Ли Ю Хён ва Ким Жунг Мин. Шунингдек, таркибимизда Ли Чунг Ёнг, Ку Жа Чол каби фахрийлар ҳам бўлади".

Қизиғи шундаки, Пауло Бенту ҳам худди Эктор Купер каби терма жамоани августда расман қабул қилиб олди ва унинг остида кореяликлар бизга ўхшаб тўртта ўртоқлик учрашуви ўтказишди. Бу ўйинларда иккита ғалаба ва иккита дуранг қайд этилди. Бентунинг айтишича, жамоа ўйинида ўсиш бор. "Мен ҳаммаси яхши кетаётганидан хурсандман. Осиё Кубогига келиб янада кучли бўлишимизга ишонаман. Аввалги тўртта ўйинни уйда ўйнадик. Энди сафарда ҳам ўзимизни синаб кўрмоқчимиз. Шу боис Австралия йиғинини танладик", - дейди португалиялик мутахассис.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика