Latest news

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  1 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  6 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  5 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

Жанубий Корея ЖЧда ўйнаган таркибни тарқатиб юборди News

Жанубий Корея ЖЧда ўйнаган таркибни тарқатиб юборди

Жаҳон чемпионатидаги иштирокини гуруҳ босқичида тугатган Жанубий Корея кейинги режаларини тақдим этди.

Биринчи навбатда терма жамоанинг ҳозирги таркиби расман тарқатиб юборилди. Эндиликда кореяликлар бутунлай бошқа таркиб йиғмоқчи. Янги таркиб йиғишда эса кейинги ой Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари муҳим роль ўйнайди.

Жанубий Корея тўрт йилги аввалги Осиё ўйинларининг амалдаги ғолиби ҳисобланади ҳамда бу сафар ҳам ушбу мусобақага юксак мақсадлар билан бориш ниятида. Бу йилги Осиё ўйинларида футбол мусобақаси 14 августдан 1 сентябрга қадар бўлиб ўтади ва унда 32та терма жамоа қатнашади.

Мусобақа низомига кўра, фақат 1995 йилнинг 1 январидан кейин туғилган футболчилар навбатдаги Осиё ўйинларида тўп тепиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, ёши катта учта футболчи ҳам якуний рўйхатга киритилиши мумкин. Айни пайтда Жанубий Корея U-23 терма жамоасини бошқараётган Ким Хак Бум шу ойнинг охирларида Индонезияга борадиган таркибни эълон қилишини маълум қилган. Мураббий Индонезияга ёши катта ўйинчилардан биринчи навбатда 25 ёшли Сон Хён Мингни ҳам олиб кетишни режалаштиряпти.

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика