Latest news

01:17Омар Момани Абдуқодир Ҳусановга атаб карикатура чизди  4 00:56"Арсенал" футболчисини четлатган ҳакамга уни ва икки ёшли қизини ўлдириш билан таҳдид қилишди  5 00:17Кейинги турдан бошлаб Германияда ҳакамлар ВАРдан сўнг қарорларини бутун стадионга тушинтириб беради  0 23:53Назорат ўйини. Ўзбекистон Кападзе мураббийлигида Иордания билан муроса кўчасини танлади  213 23:36Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтяпти  11 23:15"Манчестер Сити" сотиб олган 18 ёшли ҳимоячи "Ланс"да ўйнайди  0 22:48Кайл Уокер: "Милан" билан ЧЛ ютиш - орзуим. "Сити"даги ишлар яхши эмас эди"  3 21:49"Сўғдиёна" "Рига"га мағлуб бўлди  2 21:23"Ювентус" Хави билан боғланди  7 20:49Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин  81 20:45ФИФА ЦСКАдан трансфер тақиқини олиб ташлади  13 20:39Ўзбекистон терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  19 19:53"Челси" ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин  1 19:26Наингголан ҳибсга олинди  4 18:59Испания терма жамоаси бош мураббийи Де ла Фуэнте билан шартномани узайтирди  1

Жанубий Корея футболчиси: "Биз Россияга борамиз" News

Жанубий Корея футболчиси: "Биз Россияга борамиз"

31 август ва 5 сентябрь кунлари худди биз каби Жанубий Кореяни ҳам муҳим ўйинлар кутмоқда.

Келаси йил Россия мамлакатида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига саралаш баҳслари Осиё қитъаси учун якуний паллага етай деб қолди. Жанубий Корея 31 августда ўз майдонида Эрон билан ўйнайди ва шундан сўнг Тошкентга келиб 5 сентбярь куни Ўзбекистон терма жамоаси рақиби бўлади. 

Жанубий Корея терма жамоасининг 16-рақамли футболчиси Жунг Ву Ёнг ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида ҳеч ким тушкунлик ҳолатига тушиб қолмагани ҳамда барча кейинги икки ўйинга тайёргарлик кўраётганини айтиб ўтди. 

- "Дунёнинг барча футболчилари қатори биз жаҳон чемпионатида иштирок этишни хоҳлаймиз ва ҳозирча ҳаммаси ўз қўлимизда, - дейди 27 ёшли ярим ҳимоячи. - Олдинда иккита ўйин қолди ва ғалаба қозонсак келаси йил Россияга борамиз". 

Бу футболчи терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралаш ўйинларида етти бор майдонга тушган. У майдондаги энг яхши ўйинчилардан бири ҳисобланади. Унинг айтишича, 31 август куни Эрон билан бўладиган баҳс жуда муҳим аҳамиятга эга: "Эрон ҳали ютқазгани йўқ ва буни жуда яхши биламиз. Ўйлайманки, биз уларни мағлуб эта оламиз. Жанубий Корея Осиёдаги энг кучли термалардан бири ва қитъадаги исталган рақиб билан ўйнай олади". 

Жунг Ву Ёнг фаолиятининг асосий қисмини Япония клубларида ўтказган. У "Кйото Санга", "Жубило Ивата", "Виссел Кобе" каби клубларда ўйнаган. Ҳозирда Хитойнинг "Чунцин Лифань" клубида тўп тепяпти. Бу футболчи ярим ҳимоянинг таянч нуқтасида ҳаракат қилади. Жунг Ву Ёнг 2012 йилги Олимпиада ўйинларида ҳам иштирок этган. Терма жамоада эса 2015 йилдан бошлаб мунтазам ўйнаб келмоқда.


Rating: -33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика