Latest news

20:23"Арсенал" Родриго билан музокараларни бошлади  3 20:10Ўзбекистон Кубоги. “Бунёдкор” — “Локомотив”, “Бухоро” — “Наманган ФА”, “Қўқон-1912” — Қизилқум”, “Замин” — “Андижон ФА”  6 19:48Ўзбекистон Кубоги. "Локомотив" 6 очко тўплаган бўлсада гуруҳда қолиб кетди, "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" кейинги босқичда  7 18:45Франция терма жамоасига чақирилганлар рўйхати эълон қилинди  9 18:27"Футбол олами". Олмалиқда триллер, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Насаф"нинг сафардаги ғалабалари — 10-тур ҳақида батафсил   2 17:13Жаҳон чемпионати бошланди. Бугун Ўзбекистон ўйнайди  2 16:57АПЛнинг жорий мавсумдаги энг ёмон трансферлари эълон қилинди (ТОП 10)  2 15:48Роналдунинг фитнес-браслети унинг биологик ёши 29да эканини кўрсатди: "Демак, яна 10 йил ўйнайман"  10 15:14Европа лигаси финали учун превью: "Тоттенхэм" - "Манчестер Юнайтед"  6 14:22МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди  4 13:40Марказий Осиё. Қозоғистон ва Қирғиз Республикасида пешқадам ўзгарди, "Истиқлол" мағлубиятга учради, "Аркадағ" эса...  4 13:23Дель Пьеро мураббийлик лицензиясини олди: "Бугундан бошлаб мени "мистер" деб аташингиз мумкин"  7 12:21Агар МЮ Европа лигасида ғалаба қозонса Делап "қизил иблислар"га ўтади  9 11:49"Манчестер Сити" стадион ёнида де Брюйне ҳайкали ўрнатилади  1 10:51Беллингем фаолиятини Германиянинг ТОП жамоаларидан бирида давом эттириши мумкин  1

Жанлуижжининг қайтиши. Италиянинг энг яхши дарвозабони News

Жанлуижжининг қайтиши. Италиянинг энг яхши дарвозабони

Жанлуижжи римликларга қарши баҳсда яхши ўйнади. Гол бўлганда ҳам ажойиб ҳаракатлари билан дарвозани сақлаб қолишга уринди.

Дарвозабон юқори баллга эга бўлди. Журналист ва мухлисларни фақат бир савол қизиқтирди: "У аввал қаерда эди?". "Милан"даги ўрнини сақлаб қолиш борасидаги гап-сўзлар мавсум бошида айниқса, кўп тўп ўтказиб юборилган пайтда авж олди. А Сериянинг дастлабки 10та ўйинида "қизил-қоралар" тўп ўтказиб юборди, "Наполи" ва "Интер"га қарши баҳсда эса мағлуб бўлди. Дербида урилган гол ёш кипер авторитетига салбий таъсир қилди, лекин мураббий уни қўллаб-қувватлаб, клубнинг асосий посбони лавозимини унга ишониб топширди.

19 ёшли дарвозабон унга билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қилди. У "Милан" ҳимояси борасидаги масъулиятли ишни ўз зиммасига олиб, етакчи ўйинчилар сафига қўшила олди. Ва нихоят, Доннарумма унга бўлган яхши муносабат, маҳоратига бўлган ишонч, жамоага кераклигини ҳис қилган ҳолда ўз ампуласи учун керак бўлган жасоратга эришди.

Жованни Галли, "Милан" собиқ дарвозабони: "У 17-18 ёшида хато қиларди, балки жуда кўп қўпол хатоларга йўқ қўйгандир. Энди у улғаймоқда, ундан умидим катта. Жанлуижжи ўзини тўлиқ намоён эта олади".

Дино Дзофф, Италия термаси собиқ дарвозабони ва мураббийи: "Доннарумма ўзини бошқара оладиган тажрибали ўйинчи бўлиб вояга етди. У хатолардан энди ўзини йўқотиб қўймаяпти. У "Рома"га қарши баҳсда бир вақтнинг ўзида 2та сейв қила олди".

Жанлука Пальюка, Италия термасининг 90-йиллардаги дарвозабони: "Сўзсиз, у терманинг биринчи рақамли дарвозабони. Жисмонан бақувватлиги ва ўз устида яхши ишлашини ҳисобга олсак, у энг яхши дарвозабонлардан бири бўлишига шубҳа йўқ".

Ҳозирда "Милан" ҳужум борасида оқсамоқда, янги ўйинчилар келиши вазиятни яхши томонга ўзгартириши мумкин. Бироқ кўп нарса ҳимояга ҳам боғлиқ. Сўнгги ўйинларда айнан мудофаа чизиғи ва дарвозабон катта масъулиятни ўзига олди. Аслида Рино Гаттузонинг ўйин услуби ҳам айнан шундай.

Чемпионлар Лигасидаги ўрин учун курашда Гаттузо жамоасининг посбони жисмоний кўриниши катта аҳамият касб этиши мумкин. Мутахассислар "қизил-қораларнинг" навбатдаги ўйинлари Европанинг асосий турнирига чиқиш учун ҳал қилувчи омил бўлишига ишонишмоқда. "Кальяри" , "Аталанта"  ва  "Эмполи" — жамоанинг февралдаги рақиблари ҳисобланади. Бергамода ғалаба қозониб, "Сан-Сиро"да ҳам очко олиши — 2019/20 йилги Чемпионлар Лигаси учун қўйилган катта қадам бўлади.


Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика