Latest news

11:31Гвардиола: "Кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этмаслигимиз мумкин"  1 10:53"Машъал" Суперлигага қайтибгина қолмай, чемпионлик учун кураш олиб боришга тайёр!"  13 10:51«Сурхон» яна икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 10:22«Нефтчи»ни яна бир легионер тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  7 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3

“Жанжалкаш” Моурнинг шогирдлари ҳақида айтган “ширин” гаплари News

“Жанжалкаш” Моурнинг шогирдлари ҳақида айтган “ширин” гаплари

Жозе “даврани қизитишни” яхши кўради. У доим диққат марказида, газета саҳифаларининг “обложка”ларида бўлишни истайди.

Ҳозирда "Манчестер Юнайтед"да фаолият олиб бораётган Жозе Моуриньо қаерда ишламасин, ўз футболчиларини ҳам аяб ўтирмайди.

Баъзан бу иш беради, баъзан эса аксинча...

Қайсидир футболчининг ўйини, майдондаги ҳаракатлари унга мақул келмаса, у буни яшириб ўтирмайди. Журналист бу борада савол бердими, борича айтиб ташлайверади. Бу мутахассис фаолиятининг бир қисми.

Эътиборингизга замонамизнинг энг “жанжалкаш” мураббийларидан бири Жозенинг ўз футболчилари (турли даврларда, турли жамоаларда ишлаганида) томон ОАВ орқали айтган “ширин” сўзларини хавола қиламиз.


Витор Байя — “Порту”
“У ёш эди ва ўзини кўрсатишни хоҳларди ва у бунинг уддасидан чиқди”. Бу воқеаларга бир неча йил бўлди, лекин ўшанда нима бўлгани Байянинг ёдида ва бу Моуриньонинг режаси эканини ҳам яхши тушунган. Ўша йиллари Байя Португалиянинг энг машҳур дарвозабонларидан бири эди. 32 ёшида клуб “юлдуз”ига айланган Байя 6 маротаба чемпионлик мақомига эришган. Аммо "Порту" ёш ва қизиққон мураббий қўл остида ишончли ва мунтазам ўйин кўрсата олмаётганди. Моуриньо эса вазиятни куч билан қўлга олишга қарор қилди. У машғулот пайти Байя билан жанжаллашиб қолди, ва уни бир ойга ўйиндан четлаштирди.
Бу иш бердими?
“Жозе “муддатим” тугагандан сўнг, мени қучоқ очиб қарши олди ва дарҳол биринчи жамоага қайтдим”. Ўша йилги мавсум сўнгида шаҳарликлар Португалия Чемпионати ва УЕФА Кубогида ғалаба қозонишди. Кейинги мавсумда клуб Чемпионлар Лигасида ҳам зафар қучишга эришди. Ўша йили “требл” қайд этилди. Натижада, Моуриньо дунёдаги энг машҳур мураббийга айланди. Ҳа, барчаси режадагидек амалга ошган.

Адриан Муту — “Челси”
“Порту”да бўлгани каби Моуриньонинг «Стэмфорд Бридж»даги фаолияти ҳам шиддат билан бонг урди. У ўтган мавсумда 15,8 млн еврога сотиб олинган ва бор йўғи 2та ўйинда иштирок этганига қарамай, ўзини намоён қила олган Мутуга тақиқ қўйди. 25 ёшли руминиялик ҳужумчи тез орада кокаин тести бўйича ижобий натижа олди, шундан сўнг Моуриньо уни аввалги президент Клаудио Раньери ортидан жўнатиб юборди. “Мен келгунимгача Муту клубда бор эди, шундай экан, бу менинг айбим эмас. Лекин уни сотиб олмоқчи бўлганлар катта хатога йўл қўяди”, — дейди Моуриньо.
Бу иш бердими?
Моуриньонинг хоҳиши амалга ошди: Муту клубдан кетди. У сиз ҳам “Челси” кейинчалик эришган ютуқлар ва футболчининг наркотик билан боғлиқ муаммолари португалиялик мураббийнинг ҳақ бўлганлигини исботлаб берди. Лекин собиқ мураббийи қийинчиликларга дуч келганида Муту аламини олишга муваффақ бўлди. У “Моуриньо яхши мураббий, лекин инсон сифатида у оддий қўғирчоқ”, деб интервью берди.

Жо Коул — “Челси”
Роман Абрамовичнинг “Челси”да яна бир ажойиб трансфери Жо Коул бўлди. Ёш футбочидан Пол Гаскойннинг услубини кутишганди. Моуриньо фаолиятининг илк давридаёқ “Ливерпул” билан бўлган баҳсда (1:0) Коул мувафаққият голини урди. Аммо мураббий 22 ёшли ўйинчининг чиқишларини қаттиқ танқид остига олган: “У ҳали кўп нарсани ўрганиши керак. Коул илк голини урганидаёқ, у учун футбол якунига етганди. Ҳар жамоада 11 нафардан ўйинчи бўлса, менда улар 10 нафаргина эди”.
Бу иш бердими?
Ҳа, иш берди. Моуриньо давридаги биринчи мавсум бошида Коул “Челси”да яхши ишлади, жамоа эса ҳеч қандай қийинчиликларсиз ғалаба қозонди. Лекин у Моуриньонинг сўзларини унутгани йўқ, ўз устида яхши ишлаб, рақиблари Дэмьен Дафф ва Арьен Роббен билан курашда ғалаба қозонди. Аммо 2009 йил жиддий жароҳат туфайли кейинги фаолияти бироз сустлашиб қолди. Премьер Лигада 3 марта ғалаба қозонди ва бир йилдан кейин “Челси”дан кетди. У 2016 йил Моуриньони “энг яхши мураббий” деб атади.

Марио Балотелли — “Интер”
Моуриньо “Сан-Сиро”га ўтишига қадар, Балотелли аллақачон жамоанинг юзига айланиб улгурган эди. У 17 ёшида, клубнинг иккинчи ўйинида, А серия ва Италия Кубогида зафар қучишга улгурган. Кейинги мавсумдан, Моуриньо келганидан сўнг, муаммолар пайдо бўла бошлади. “Бундай ёш футболчи машғулотларга Фигу, Кордоба ва Занеттидан кам қатнашиши мумкин эмас. 2009 йил ноябрда бўлиб ўтган “Рома”га қарши учрашувда (1:1) Моуриньо Балотеллига “Ўйиндаги иштирокинг “ноль”га тенг бўлди. Ундан кўра ўйинга тушмаганинг маъқул эди”, — деб айтди.
Бу иш бердими?
Йўқ, иш бермади. Агар Балотеллининг кейинги фаолиятига қизиқиб кўрган бўлсангиз, унинг энг катта душмани ўзи эканини яхши тушуниб етасиз. Кейинчалик ҳам футболчининг Моуриньо билан жанжаллари тугамади. “Интер” Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонди, лекин Балотелли майдонда деярли кўринмади. Ваҳоланки, У қаерда ўйнамасин, “Ман Сити”, “Милан” ва “Ливерпул”да ҳам ўта омадсиз учрашувлар билан бир қаторда, ёрқин ўйинлар ўтказади. Фақат ҳозирда бу ишни у “Ницца” амалга оширмоқда.

Салли Мунтари "Интер"
2008 йил Мунтари кутилмаганда 12.7 миллион фунт эвазига "Портсмут"дан Моур жамоасига келиб қўшилади. Кейинги йил август ойида «Бари»га қарши ўйиннинг ярим соати дурранг бўлаверганидан сўнг, Моуриньо ярим ҳимоячини алмаштиришга қарор қилади. Ўйиндан сўнг, Моуриньо шундай деганди: «Мунтари Рамазон туфайли имкониятлари даражасида ўйин кўрсата олмаяпти. Балки рўза тутаётгани футболчига ҳалақит қилаётгандир. Рамазон ойи спортчилар учун унчалик қулай ой эмас». Бу интервьюдан сўнг, бутун дунё бўйлаб мусулмонлар Жозени қаттиқ танқид остига олишган ва хушламай қўйишган.
Бу иш бердими?
Мураббийни танқид қилганлар ҳам, қўллаб-қувватлаганлар ҳам бўлди. Моурни ёнини олганлар у ҳеч кимни хафа қилиш ниятида бўлмаганини айтишди. Мунтари барибир Моуриньо жамоасининг асосий ўйинчиларидан бири бўла олмади, аммо «Бавария» билан ўйинда ва умуман Чемпионлар Лигасидаги ғалабада муҳим роль ўйнади. Мунтари ўз вақтида Моуриньо ҳақида шундай деганди: "Моуриньо роль ўйнамайди, у чиндан ҳам шундай. Сиз фақат Моуриньо сизга ишонсагина ўйнайсиз. Агар сиз ўйин қайдномасида, ёки асосий таркибда бўлмасангиз, мураббий сизга буткул ишонмайди ва бу ҳақида очиқчасига айта олади".

Икер Касильяс ("Реал Мадрид")
Яқин вақтларгача «дунёнинг энг яхши посбони» деб атаётган футболчини таркибдан чиқариб юбориш, унчалик ҳам ақлли қарор эмасдек туюлган кўпчилик мухлисларга. Аммо 2010 йил «Бернабеу» келганига кўп бўлмаган Моуриньо дарвозабон Касильяс билан урушиб қолгач, академиядан чиққан ёш ва тажрибасиз Антонио Аданни «клуб афсонаси ва Жаҳон Чемпиони»дан кучлироқ дегани тушунарсиз ҳаракат эди. “Адан операцияси” иш бермагач, мураббий «Вильярреал»дан Диего Лопесни сотиб олади ва Касильясни захирада қолдиради. «Менга Диего Лопеснинг ўйини кўпроқ ёқяпти, шу холос».
Бу иш бердими?
Йўқ. Ахир Моуриньо жамоанинг энг муҳим футболчиларидан бири, кийиниш хонасидаги етакчи томон тош отганди. Бунга жавобан у жамоа билан алоқаларни йўқотди. Мураббий 2012 йил ўз тарихида энг кучли даврини ўтказаётган «Барселона»ни енгганини ҳеч ким унутмайди, аммо... Икернинг икки дўсти, Пепе ва Серхио Рамос кўринишидаги қарши қуроли бор эди. Айнан шу икки ҳимоячи жамоа ичида мураббийга қарши ўзига хос “тўнтариш” амалга оширилишида фаол иштирок этишди. Икерни нафақат Мадрид ёки Испанияда, балки бутун дунёда қаттиқ ҳурмат қилишади. Шу сабаб Моур бу сафар барибир адашганди.

Криштиану Роналду ("Реал Мадрид")
Ҳар иккисининг агенти Жорже Мендеш бўлишига қарамай, Моуриньо ва Роналдо муносабати аввал бошидан унчалик яхши бўлмаганини таъкидлашади. Ўша пайтда дунёнинг энг қиммат футболчиси Моуриньонинг буйруқ оҳангидаги кўрсатмаларини ортиқча иштиёқсиз бажарар, мураббий эса баъзан бошқа футболчиларни Криштианудан устун қўярди. Мураббий ва футболчининг муносабатлари яхшидек эди, фақат... Яхши эди, Моуриньо ОАВга: «Мен Роналдуни тактик жиҳатдан ўсиши мумкинлигини кўриб, унга камчилигини айтгандим. У буни қабул қилишни истамади. Балки бунга у ўзини мураббийдан ҳам кўпроқ нарса билиши ва ҳеч ким уни янги нарсаларга ўргата олишига ишонмаслиги сабабдир».
Бу иш бердими?
Асло йўқ. Касильяс билан бўлган вазиятдагидек, Моуриньо тегиш керакмас бўлган фигурага тош отди. Шунчаки Моур «Бернабеу»да барчаси қолган жамоалардагидан фарқ қилишини билмасди. Роналдо ўз даврининг икки энг яхши футболчиларидан бири бўлиб, жамоада уни ўрнини босадигани йўқ эди, трансфер нархи ҳақида эслатишнинг ҳожати бўлмаса керак. Шу ҳислатларга эга Криштиануга жуда катта эътибор бериларди ва Мадридда унинг таъсир кучи юқори бўлиб улгурганди. Бу тўқнашув жамоа мухлислари бўлинишига олиб келди, аммо совринларсиз якунланган мавсумдан сўнг, барчаси ойдинлашди. Моуриньо хато қилганди. Мадридда эса бундай хатолар кечирилмайди ва мураббийга 2013 йил чиқиш эшиклари кўрсатилди.

Неманья Матич
Ўзи захирадан майдонга тушган футболчини алмаштириш ОАВга айтилган гаплардан ҳам кучлироқ. «Челси» ўз уйи «Стэмфорд Бриж»да «Саутгемптон»га қарши ўйинда ҳисобни тенглаштиргандан сўнг, Моуриньо Матични майдонга туширади. Орадан 28 дақиқа ўтиб, серб яна захира ўриндиғига қайтади. У «Челси»га «Бенфика»дан қайтгач, майдон марказида муҳим ўйинчи эди ва 2015 йилги чемпионликда катта ҳисса қўшганди. «Авлиёлар»дан учралган мағлубиятдан сўнг (3:1), Моуриньо унинг кўрсатмалари ва ўйин услубига амал қилинмаётганини буткул тушуниб етади. «Бу камситиш эмас. Менга футболчилар ёқади ва мен ишонч билдираман. Улар яхши ўйинчи эканлигини биламан, бироқ баъзилар учун қийин вақтлар келган кўринади. Матич – шу қаторда. Унинг ўйини чиқмаяпти. Ҳимояда тезкор ва ақлли қарорлар қабул қила олмаяпти. Тўп билан муомалада хатоларга йўл қўймоқда ва кўп вазиятларда керакмас қарорлар чиқармоқда».
Бу иш бердими?
Бунга аниқ бир жавоб бериш мушкул. Моуриньо фаолиятидаги энг ёмон мавсумда Эден Азар, Диего Коста ва шу қаторда Матич билан боғлиқ муаммолар юзага қалқиб чиқди. 2015 йил декабрида Жозе клубни тарк этди, мураббий обрўсига эса путур етди. Матич ўзининг энг яхши формасига қайтиши учун деярли бир йил вақт керак бўлди.  Бугунги кунда Неманья «Манчестер Юнайтед»да, Моуриньо қўл остида ажойиб ўйин кўрсатмоқда ва нафақат жамоасининг, балки дунёнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячиларидан бири бўлиб турибди.

Шунга ўхшаш воқеалар тарихда кам эмас. Жозе Моуриньонинг оғир характер соҳиби эканлиги эса ҳеч кимга сир эмас. Баъзан у характери туфайли зафар қучади, баъзан эса панд ейди. Бу ҳолатга ҳар ким ўзича муносабат билидириши табиий ҳол. Биз шунчаки Жозе фаолиятидаги баъзи воқеаларга назар ташладик. Нима бўлганда ҳам, Моур замонамизнинг энг яхши мураббийларидан бирилигича қолаверади. Унинг ютуқлари, совринларини ҳеч ким олиб қўя олмайди!  

Нозима Зарипова таржима қилди

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика