Latest news

13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  0 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  1 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  7 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  8 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  24 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  9 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  19 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  12 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6

Жанфранко Зола: “Мальдини – Блаттернинг ўрнига муносиб номзод” News

Жанфранко Зола: “Мальдини – Блаттернинг ўрнига муносиб номзод”

Жаҳон вице-чемпиони, ҳозирда “Ал Араби” мураббийи бўлиб ишлаётган Жанфранко Зола ҳамкасбларимизга берган интервьюсида скудетто учун кураш, Шарқ давлатларидаги фаолияти, ФИФА сайловлари ва “Олтин тўп” номзодлари борасида берилган саволларга жавоб қайтарди.


- Бир йил аввал сиз “Кальяри”ни бошқараётган эдингиз.

- Афсуски, ўша тажриба муваффақиятсиз тугади. Жамоа осон бўлмаган ҳолатда эди, мен мавсум ўртасида ташриф буюрдим. Бу ҳамиша қийин. Таассуротлар салбий қолди, бунга барчаси қандай тугагани эмас, балки қадрдон жамоамга ёрдам беришни жуда хоҳлагандим. Ҳиссиёт тарафлама бу иш орзу эди, барчаси бошқача кечишини истаган бўлардим.

- Июлда сиз Пьерлуижи Казираги билан Шарққа жўнаб кетдингиз.

- Мураббий учун ҳар қандай тажриба фойдали. Бу ерда футбол Европадагидан фарқ қилади, лекин унинг ҳам ўзига хос ижобий тарафлари мавжуд. Мен учун асосий вазифа – футболчилар фақат майдондаги ҳаракатлари эмас, балки футбол маданияти тарафдан ҳам ўсишга эришишлари.

- “А” сериядан қайси футболчини жамоангизда кўришни хоҳлаган бўлардингиз?

- Игуаинни. Ҳақиқий супермэн! “А” серияда қолган ўйинчиларга нисбатан кўпроқ натижа келтирадиган футболчи.

- Демак, чемпионат фаворити “Наполи”ми?

- Мен барчадан кўпроқ, лекин жудаям кўп эмас, “Интер”га тиккан бўлардим. Жамоада муҳим сифатлар бор, индивидуал тарафдан жуда кучли жамоа бор ва у нимани хоҳлашини билади. Шу билан бирга уларни ажойиб мураббий бошқармоқда. Кейин ҳал қилувчи жиҳат футболчиларнинг жисмоний ҳолатида бўлиши мумкин. Статистикага қарасак, жамоа яхши ҳужум қилмоқда ва ҳимояланмоқда. Барқарор таркиб, ҳимояда 6 нафар кескин ва ҳужумда 4 нафар жуда кучли футболчилар.

- “Интер”нинг асосий рақобатчилари кимлар?

- “Наполи”ва“Ювентус” ўйин томонлама яхшироқ кўринишяпти, лекин барибир миланликларга имкониятни бой беради, фикримча. “Наполи” менга ёқади. Сарри ва Пауло Соуза “А” серияга янги услуб келтиришди. 90-йилларда бир хил кўринишга келган футболга янги қон қўшишди. Шу сабабли “Фиорентина”га ҳам эътибор қаратиш лозим. Лекин бошқа фаворит “Ювентус”.

- Лекин сиз “Наполи”га мухлислик қиласизми?

- Тўғриси – ҳа. Лекин агар “Ювентус” етакчидан уч очко фарқ билан ортда қолаётган экан, ҳеч ким ўзини хотиржам ҳис қила олмайди.

- Ўтган йилнинг энг муҳим воқеаларидан бири ФИФАдаги можаролар бўлди.

- Бу ҳақида ўйласам, мен учун қайғули. Мишель Платини билан танишман, уни бундай аҳволда кўриш жуда қайғули.

- Жаҳон футболи раҳбарлигида кимни кўришни хоҳлардингиз?

- Икки номни айтишим мумкин: Паоло Мальдини ва Деметрио Альбертини. Бу номзодлар ҳар тарафлама идеал.

- Агар Золага шундай таклиф тушса-чи?

- Аллақачон тушди, лекин мен рад этдим. Бу ҳазил, албатта. Ўзимни футбол майдони билан ёнма-ён кўраман.

- 11 январда “Олтин тўп” топширилади. Кимга овоз берасиз?

- Мен Мессининг мухлисиман.

- Буффондек дарвозабон даъвогарлар орасига умуман киритилмади.

- Дарвозабонларга бу совринга даъвогар бўлиш ҳамиша қийин кечган. Лекин Буффондек кўп совринларни ютган посбон “Олтин тўп”га муносиб. Жанлуижи футбол тарихида ҳамиша энг яхшилар қаторида бўлади.

- Марчелло Липпи яқинда жамоада ҳақиқий топ-футболчи мураббий эканини айтди.

- Қўшилмайман: асосий топ-ўйинчилар ҳамиша футболчилар бўлади. Чунки уларда бирор нарса ўхшамаса, мураббийда ҳам шундай ҳолат бўлади.

- Зола қайси мураббийда ишлашни истаган бўларди?

- Оилам Лондонда яшайди. Шунинг учун жавоб аниқ.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика