Latest news

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Жан Салас: "Ўзбекистоннинг гол уришига йўл қўймасдан, уларни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз" News

Жан Салас: "Ўзбекистоннинг гол уришига йўл қўймасдан, уларни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз"

Коста-Рика футзал терма жамоаси аъзоси Жан Салас Нидерландияга қарши ўйиндан кейин микст-зонада ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Нидерландияга қарши машаққатли ўйин ўтказдик. Умуман олганда, учрашув қийин ўтишини билардик. Мусобақадаги иштирокимизни давом эттириш учун очко муҳимлигини ҳам англаб тургандик ва ўйлайманки, биз буни яхши уддаладик. Охирги турда мезбонлар қаршилигидан ўтишга ҳаракат қиламиз.

Бугун бизга шиддат кўпроқ етишмади. Шунингдек, тўп билан олдинга ўтишда ҳам муаммолар юзага келди. Рақиб жамоа вазиятларни якунлашда яхшироқ ҳаракат қилди, бизга эса бу борада аниқлик етишмади. Аммо сўнгги турда бу камчиликларимизни яхшилаймиз.

Ўзбекистон мезбон жамоа ҳисобланади. Қолаверса, улар ўз мухлислари қаршисида тўп тепади. Улар ҳам гол уришга ва муҳим очколарни қўлга киритишга ҳаракат қилишади, бироқ биз бунга йўл қўймасликка ҳаракат қиламиз. Жаҳон чемпионатидаги барча ўйинлар қийин ўтади. Шунга қарамай, рақибни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз.

Бу ернинг маданияти бизнинг мамлакатдан фарқ қилади, шунга қарамай, биз мослашяпмиз. Ўзбекистонликлар бизга яхши муносабатда бўлишмоқда. Бу ернинг маданияти билан яқиндан танишиб, ортга қайтгач, яқинларимга сўзлаб бераман", деди Салас.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика