Latest news

02:05Ўртоқлик ўйини. Моуринью жамоаси "Зенит"ни мағлуб қилди  0 00:47Расман: Поль Погба энди жамоасиз  0 00:25Франциянинг 7 карра чемпиони 2-лигага тушириб юборилди  2 00:10Миллатлар лигаси. Португалия - Польша ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 23:55Бруней бош мураббийи: "Бу шармандали мағлубият эмас"  1 23:22Ван Нистелрой "Манчестер Юнайтед" билан хайрлашди  0 22:57Ўртоқлик ўйини. Россия термаси Бруней билан учрашувда тарихий рекордни янгилади  6 22:14"Вест Хэм" "Арсенал" ва "Ливерпуль"дан 85 млн фунт талаб қилмоқда  1 21:48Раньери "Рома"га қайтиши ҳақида: "Бу тақдир"  4 21:19Рубен Аморим: "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи бўлганимдан фахрланаман"  5 20:49Бу даҳшат! АПЛ ҳаками гиёҳванд бўлиши мумкин  5 20:29Аббосбек Файзуллаевга “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” соврини топширилди   24 20:02"Реал" собиқ ҳимоячиси клубга Салибани сотиб олишни маслаҳат бермоқда  1 19:40"Ливерпуль" ва "Арсенал" Қудусга қизиқмоқда  0 19:21Азиз Ибрагимов: "3 та гол ўтказиб юбориш ҳимоядаги муаммони очиб берди, КХДР билан ҳам осон бўлмайди"  22

Жан Пьеро Гасперининг навбатдаги "қурбони". "Аталанта" етакчилари клубни тарк этмоқда News

Жан Пьеро Гасперининг навбатдаги "қурбони". "Аталанта" етакчилари клубни тарк этмоқда

Мураббий можароларни хуш кўради чоғи.

Ҳозирги вақтга келиб, Жан Пьеро Гасперинининг "Аталанта"даги лойиҳаси ўзини оқламагандек. Қаторасига 3 йил жамоани ТОП-3да ушлаб турган етакчилар секин-аста жамоани тарк этмоқда. Қишдаги навбатдаги "қурбон" Руслан Малиновский бўлди.


Украиналикни "Марсель" олиб кетди

Италиялик мураббий 29 ёшли ярим ҳимоячини ўз жамоасида кўрмаётгани ҳақидаги гаплар ёздан бери қулоққа чалинарди. Ўшанда футболчига "Вест Хэм", "Тоттенхэм" ва "Рома" қизиқиш билдирган. Кейинроқ "Марсель" варианти чиқди — қишга келиб эса французлар асосий номзодга айланишди.

Мавсумлар оралиғида "бергамасклар" бу трансфердан 30-35 миллион евро ишлаб олишни хоҳлаган бўлса, "Марсель" билан олди-бердида 13 миллион ҳақида гап кетарди. Натижада, "Марсель" тажрибали футболчининг ижарасини келишди ва келишувда сотиб олиш мажбурияти ҳам кўрсатилган.

Назаримизда, Гасперини Русланнинг кетишидан умуман ранжимаган – сўзларидан, мураббий ортиқ Русланни жамоасида кўришни истамаган:

У жамоанинг муҳим аъзоси эди, бу мавсум кўплаб учрашувларда майдонга тушди, лекин унинг ўрнини Адемола Лукман эгаллади.

Малиновский чиндан италиялик менежер учун ўта зарур ўйинчи бўлмай қолди. "Аталанта"даги дастлабки икки мавсумда 29 ёшли хавбек 8 тадан гол урди ва аввал 4 та, кейин 12 та ассист қайд этди. Бироқ кейин микрожароҳатлар ва коронавирус туфайли ўйинида пасайиш кузатилди – бу мавсум Гасперини Малиновкийга ўтган йили Алексей Миранчукда бўлгани каби анча кам вақт ажрата бошлади.


Етакчилар "Аталанта"ни тарк этмоқда

Малиновский – Гасперини учун муҳим бўлган ва жамоани тарк этган биринчи футболчи эмас. Италия клубини биринчилардан бўлиб Йосип Иличич тарк этди. Чамаси ярим ҳимоячи руҳий босимга дош беролмади. У уч мавсум давомида "Аталанта" тўпурарлари ТОП-3дан жой олди.

Қийинчиликлар 2020 йилда бошланди – пандемия ва оилавий муаммолар сабабли Йосип депрессияга тушиб қолади. Клуб футболчи ўзига келиб олиши учун вақт берди ва охиригача уни қўллаб-қувватлади – 2022 йилдаги жиддий жароҳатдан кейин ҳам. Ўшанда Жан Пьеро қуйидагича фикр билдирганди:

Бундай вазиятлар бўйича бир нима дейишим мушкул, чунки у ўта шахсий масала. Ҳозир нима дейишим мумкин, биз доимо унинг ёнида бўламиз ва қўллаб-қувватлаймиз, чунки ҳаётда футбол ҳамда касбданда муҳимроқ нарсалар мавжуд.

Биз Иличични узоқ йиллардан буён биламиз, биргаликда кўплаб қувончли онларни бошдан ўтказдик. У ажойиб, позитив инсон, аммо инсоннинг ички дунёси худди чангалзорга ўхшайди. Биз майли, ҳаттоки рухшунослар ҳам баъзида ҳолатни тушиниб олишга қийналишади. Ҳозир менинг ягона умидим, у яна майдонга қайтади ва ўйиндан завқ ола олади.

Ёзда "Аталанта" боссларининг тоқати тоқ бўлди – шартнома бекор қилинди, Иличич эса она юртига қайтиб кетди.

Ундан олдин "бергамоликлар" сафини Робин Госенс ва Алехандро Гомес тарк этганди. Папу ўшанда жамоа сардори эди – лекин шунда ҳам "Севилья"га кетишга мажбур бўлди. 2016/17 ва 2019/20-йилги мавсумларда аргентиналик самарали ҳаракатлар бўйича етакчилар қаторида эди.


Гасперини можароларни ёқтиради

Муҳими охирги футболчининг кетишида "Аталанта" устози жиддий роль ўйнаган. Алехандро Гомеснинг кетиши мураббий билан тактика борасидаги тортишувдан бошланган. ЕЧЛда "Мидтьюлланд"га қарши учрашувда Гасперини аргентиналикка марказдан чап қанотга "юришлар" уюштиришни талаб қилган, бироқ футболчи рад этган. Баҳс тугагач (1:1), ОАВдаги маълумотларга қараганда, кийишиниш хонасидаги тортишув муштлашувга айланиб кетишгача борган. Иличич жамоадоши Алехандрони қўллайди - натижада, уларнинг ҳар иккиси "Удинезе"га қарши учрашув қайдномасига киритилмайди. Бир ой ўтиб, 2021 йил январида аргентиналик "Севилья"га йўл олди.

Германиялик Госенс учун "Аталанта"даги биринчи мавсумлар анча қийин ўтди – Италияда танқидлар ёмғирини ёдиришарди, Робин Гасперинини тушунмас, ёнида эса яқинларидан ҳеч ким йўқ эди. Бундай вазиятда мураббийнинг ноодатий кўрсатмалари ҳимоячини "синдириб" қўйиши ҳеч гап эмасди – Робиннинг ўзи улар ҳақида автобиографиясида шундай деган:

Машғулотларда Гасперини ўзимни жамоанинг энг ёмон футболчиси деб ҳис қилишга мажбур қиларди. Ҳар бир хатодан кейин у ҳуштак чалиб, уришаверарди. Ўша оғир даврларда "Женоа"га қарши ўйин тўғри келди. Мен, доимгидек, захира ўриндиғида ўтирардим ва майдонга тушишга умид ҳам қилмасдим. Биз мағлуб бўлаётгандик, Гасперини кир бўлган ботинкасини — билиб ёки билмай — менинг майкамга артиб ташлади. Ўша лаҳзада, ер ёрилиб унинг тагига кириб кетай дедим.

Охир-оқибат германиялик футболчи фаолиятининг бу босқичидан ҳам ўтди ва клуб етакчиларидан бирига айлана олди. Ўтган қиш уни "Интер" ижарага олди, аксарият мутахассис ва мухлислар клуб Госенс билан хайрлашишига ҳам жанжал сабаб бўлган деб ҳисоблайди.

Иличич вазиятида эса асосий роль футболчининг узоқ вақт депрессия ҳолатида қолиб кетиши бўлди – 2022 йил у "Аталанта" сафида 2 тагина учрашувда майдонга тушди. ЕЧЛ-2020/21 1/8 финалида бир эпизод юз беради – Гасперини "Реал"га қарши баҳсда захирадан тушган словенияликни қайтиб алиштиради. Йосип 30 дақиқани майдонда ўтказади. Баъзи журналистлар мураббий ярим ҳимоячига бу вақтда нималар деб улгурганидан иқтибос келтиришди:

Нолишни бас қилиб, майдонда нимадир қилгин. Фойдали ишга киришсангчи.

Гасперинининг Гомес билан, Иличич ҳам иштирок этган, тортишувини ёдга оларкансиз, бир фикр келади – ҳамма ҳам Жан Пьеронинг жанжалларга бўлган иштиёқи ва меҳрига чидай олмайди. Ҳозирги "Аталанта" ўтган йилгисидан яхшироқ ҳолатда эмасдек – ўшанда клуб А Серияда 8-ўринни эгаллаган. Ҳозир "Аталанта" 7-поғонада кетмоқда. Ижара муддати якунланиб қайтгач, Алексей Миранчук – одатий етакчиларсиз қолган ва бош мураббийидан чарчаган буткул бошқа жамоани кўриши мумкин.


Soccer.ru сайтидан Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика