Latest news

21:54"Барселона" Фликка янги шартнома таклиф қилди  0 21:46Туркия кубоги. "Галатасарой" - "Истанбул Башакшеҳир" учрашуви асосий таркиблари маълум!  2 21:15Эрон кубоги. "Трактор" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, "Персеполис"ни турнирдан чиқариб юборди  3 20:55"Adidas" Салоҳ учун янги дизайндаги бутсаларини тақдим қилди  0 20:36"Барселона" Араухо ўрнига захира топиб қўйди  2 20:11Расман: Финалиссима Қатарда бўлади  4 19:56Феллайни Бельгия жамоаси мураббийлар штабига қўшилди  0 19:29Ҳали январь келмади, аммо "Вильярреал" илк трансферини амалга ошириб бўлди  0 19:06Гвардиола мавсум сўнгида "Манчестер Сити"дан кетади. Жамоанинг кейинги мураббийи ким бўлади?  11 18:43Жароҳатлардан азият чекаётган "Арсенал" "Реал" ҳимоячисига кўз тикди  1 18:18"Андижон" Ўзбекистон U-21 терма жамоасини мағлуб этди  2 17:54"Пахтакор" "Риу Аве", "Ризеспор" ва "Кайсериспор" билан деярли бир қаторда — IFFHS  11 17:28Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!  39 17:06Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди  24 16:38U-23 Осиё Кубоги стадионлари  2

Жамшид Саидов: "Хомяков билан узоқ вақт давомида бирга ишлаганман. Бугун бир очкони қўлга киритдик" News

Жамшид Саидов: "Хомяков билан узоқ вақт давомида бирга ишлаганман. Бугун бир очкони қўлга киритдик"

Суперлига 24-тур доирасидаги "Андижон" — "Қизилқум" ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи навбатда бугунги ўйинга пухта тайёргарлик кўргандик. Биз "Андижон" қандай ўйнашидан хабардор эдик. Андижондан бир очко билан қайтаётганимиз яхши. Бундай мухлислар олдида ўйнаш осон эмас. Ўзимизнинг мухлисларга ҳам раҳмат, улар узоқ йўл босиб келишди. Бугунги ўйиндаги иштиёқ ва кураш учун футболчиларимдан миннатдорман", - деди Жамшид Саидов.


- "Қизилқум"нинг асосий таркиб футболчилари Ғиёсов ва Кухианидзе бугунги учрашувда майдонга тушишмади. Ушбу ҳолат жамоангиз ўйинига қанчалик таъсир ўтказди?

- Жароҳат ва сариқ карточкалар туфайли улар бугунги баҳсни ўтказиб юбордилар. Бу ўз сўзини айтди.

- Иккинчи таймда майдонга туширилган Бобомурод Бозоров яна захирага олинди. Бунга нима сабаб бўлди?

- Бу тактик ўзгариш эди.

- Жорий мавсум Кубокда ва Суперлигада "Қизилқум" "Андижон"ни мағлуб эта олмади. Бунга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Биз Хомяков билан узоқ вақт давомида бирга ишлаганмиз. "Андижон" жамоасини ҳам жуда яхши танийман. Биз назорат ўйинида ҳам жанговар дурангга имзо чеккандик. Бу рақобат. Суперлигадаги рақобат йилдан-йилга ўсиб бормоқда.

- "Қизилқум" бугун бир очкони қўлга киритдими ёки икки очко йўқотдими?

- Менимча бир очко қўлга киритдик.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика