Latest news

15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  5 15:00U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластин билан муҳим ўйинда қатнашмоқда (онлайн ҳисоб)  19 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  0 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  44 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13

Жамшид Саидов: “Тенг курашлар остида кечган баҳсда мағлубиятга учрадик” News

Жамшид Саидов: “Тенг курашлар остида кечган баҳсда мағлубиятга учрадик”

“Қизилқум” — “Бухоро” учрашуви якунлангач, матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Жамшид САИДОВ иштирок этди.

— Бугун тенг курашлар остида ўтган ўйинда аламли мағлубиятга учрадик, — дея сўз бошлади бухороликлар устози. — Учрашув тақдирини ягона гол ҳал қилди. Бугун ўйин дуранг ҳам бўлиши мумкин эди. Афсуски, уйга очкосиз қайтишга мажбур бўлдик.

Бутун учрашув давомида бизни уюшқоқлик билан қўллаб-қувватлаган кўпсонли бухоролик ишқибозларга раҳмат айтаман. Уларнинг далдаси биз учун жуда муҳим. Афсуски, бугун уларнинг ишончини оқлай олмаганимиздан хижолатдамиз. Агар бугун ғалаба қозонганимизда чемпионат жадвалида ҳеч бўлмаса бир поғона юқорига кўтарилиб олардик.  Аммо кураш ҳали давом этади. Олдиндаги учрашувларда фақат максимал натижани кўзлаб майдонга тушамиз.

Бугунги ўйинда рақиб жамоа таркибида Баҳриддин Ваҳобов кучли ўйин намойиш этганлигини таъкидлашни истардим. У катта маҳорат ва тажрибага эга эканлиги яна бир бор исботлади. Жамоаси учун муҳим голга муаллифлик қилди ва уч очкони тақдим этди.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика