Latest news

08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  1 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  13 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  22 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  7 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  32 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  176 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  51 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6

Жамшид Саидов: "Ўйин ҳақида гапиришни истамайман" News

Жамшид Саидов: "Ўйин ҳақида гапиришни истамайман"

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Қизилқум" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин ҳақида ҳеч нима демоқчи эмасман. Шунчаки рақибимизни ғалаба билан табриклайман", - дея фикр билдирди Жамшид Саидов.

- Асосий дарвозабон Робертс Озолс бугун қайдномадан ўрин олмади. Бу ҳолат "Металлург"га қарши кечган ўйинда жароҳат олгани билан боғлиқми? Асосий дарвозабон ҳали сафга қайтмадими?

- Ҳа, унда жароҳат бор. У эндигина сафимизга қўшилди.

- Бугунги учрашув жамоангиз учун қўйи поғоналардан узоқлашиш учун яхши имконият эди. Тўғри, "Олимпик" ёш ва курашувчан жамоа, лекин ушбу жамоа анча вақтдан буён ғалаба қозонмаётганди. Бугун "Қизилқум" ҳар доим намойиш этадиган жанговар ўйинни кўрмадик. Бунга сабаб нима бўлди?

- Футболчилар ҳар бир учрашув қандай катта аҳамиятга эга эканлигини билишади. Афсуски, бугун биз яхши ўйин намойиш эта олмадик. Шу сабабли ўйин ҳақида ҳеч нимани гапиришни истамайман. Ўйинни назорат қилдик ва тўпга эгалик қилдик, аммо қарши ҳужумда гол ўтказиб юбордик. Иккита қарши ҳужумда иккита тўп ўтказиб юбордик, аммо бор-йўғи битта гол ҳисобланди.

- Чемпионат якунига қадар бешта баҳс қолди. Кейинги учрашув "Пахтакор"га қарши кечади. Нима деб ўйлайсиз, яна неча очко жамоангизни Суперлигада жон сақлаб қолиши учун етарли бўлади?

- Ҳали ўйинлар кўп. Олдиндан бир нарса дейиш қийин. Вақт барчасини аниқлаб беради.




Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика