Latest news

16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  1 15:59Халқаро турнир. Хитой U-16 — Ўзбекистон U-16 ўйини учун таркиблар маълум  0 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 13:45Калверт-Льюин Манчестер клубига ўтиши мумкин  1 13:05Қисқа вақтда Осиёни ўзига қаратган "Бунёдкор" — 20 ёшда  6 12:45ОКМК "Машъал"ни кичик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:23Opta: Клублар ўртасидаги ЖЧда ПСЖ фаворит ҳисобланмоқда  17 11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  3 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   35 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  24 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  8

Жамшид Саидов: "Ўтган йилги чемпион билан дуранг ўйнадик" News

Жамшид Саидов: "Ўтган йилги чемпион билан дуранг ўйнадик"

"Бухоро" - "Пахтакор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов қатнашди.

"Бугун стадионга минглар мухлислар келишди. Афсуски байрам намойиш этишни уддасидан чиқа олмадик. "Пахтакор" прессинг қилишини билардик. Рақиб бир неча карра Ўзбекистон чемпиони ва бир неча карра Ўзбекистон кубоги соҳиби. Дастлабки бўлимда атайин устунликни рақибга бериб қўйдик. Ўйин охирида улар чарчаб қолишларини билардик. Йигитларимга раҳмат айтаман. Ғалаба сари интилиш жуда кучли бўлди. Мухлисларга жуда катта раҳмат айтмоқчиман.

Биз ўтган йилги чемпионга қарши ўйнадик. Сардор Раҳмонов жароҳати боис майдонга тушмади. Жасур Ҳасанов эса жароҳатини даволаб майдонга тушди. Жамоа учта ўйинда гол ўтказмади, кўз тегмасин. Учинчи учрашувда ҳам ўйиндан гол ура олмадик? Тўғри, лекин биз машғулотлар вақтида ишлаяпмиз. Насиб қилса катта ғалабалар ҳали олдинда. Жамоа йиллар давомида шаклланади, таркибда юлдузлар жамланса бу дегани фақат ғалаба қозонамиз дегани эмас. Бирозгина вақт керак, жамоа сифатида ўзимизга келиб оламиз.

Камолиддин Мурзоев бугун жуда яхши ўйнади, шунчаки якуний аниқ зарба бўлмади. У рақиб ҳимоячиларини доим сергакликда ушлаб турди. Ҳакамлар борасида ҳеч нима дея олмайман. Уларнинг ишини назорат қиладиган инсонлар бор.

"Бухоро"нинг мақсади ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш, бунга эришиш учун меҳнат қилишда давом этамиз. Йигитларда руҳият бор", - дейди Жамшид Саидов.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика