Latest news

19:23Конате "Реал"нинг асосий трансфер мақсадига айланди  0 19:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Насаф" 0:0 (матнли трансляция)  2 19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" (матнли трансляция)  6 18:55Артета "Реал"да пайдо бўлиши мумкин! Бунинг учун икки омил тўғри келиши керак  2 18:41Суперлига. "Хоразм" – ОКМК: Стошич, Абдунабиев ва Сенага асосий таркибда, Траоре ва Ҳақназарий захирада  0 17:26ЖЧ-2026да ҳар бир тайм учун мажбурий танаффус жорий этилади  6 16:57Фати "Реал" сафида дебют қилиши мумкин  7 16:29"Барселона" президенти лавозимига номзодлар маълум  5 16:01Витинья кимларни энг кучли ярим ҳимоячилар деб билади?  15 15:33"Роналду эффекти": "Альмерия" Испаниянинг энг оммабоп клублари қаторига кирди  6 15:08Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Хитойга йирик ҳисобда таслим бўлди  19 14:50"Атлетико" тарбияланувчиси — "Челси" трансфер нишони  0 14:27"Бухоро" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  3 14:12"Хоффенхайм" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  1 13:47Иньеста ЖЧ-2026 иштирокчи терма жамоасида иш бошлади  1

Жамшид Саидов: "Легионер олиш ҳозирча режамизда йўқ" News

Жамшид Саидов: "Легионер олиш ҳозирча режамизда йўқ"

"Бухоро" клуби бош мураббийи Жамшид Саидов жамоанинг янги мавсумга кўраётган тайёргарлиги борасида ўз фикрларини билдирди.

"2016 йилги мавсумга тайёргарликни 14 декабрь куни Бухоро шаҳрида бошлагандик. Бу йиғин 28 декабрга қадар давом этди. Янги йил байрамидан сўнг 4 январда Тошкентда йиғин бошладик. 18 январгача шу ерда шуғулланамиз. Ҳозирга қадар "Локомотив" ёшларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказдик. 13 январда "Бунёдкор", 18 январда "Қўқон-1912" билан ўйнаймиз".

"Машғулотларни "Обод" стадионида ўтказаяпмиз. Бугун 8 нафар футболчимиз тиббий кўрикдан ўтаётгани учун машғулотда камчилик қатнашди".

"Асосий мақсадимиз ўтган йил иккинчи даврада ўйнаган футболчиларни сақлаб қолиш эди. Табиийки янги футболчиларни ҳам кўрикдан ўтказаяпмиз. "Олмалиқ"дан Саламат Қутибоев, Саҳоб Жўраев ва Алишер Шоғуломов, "Динамо"дан Муҳиддин Худоёров, "Навбаҳор" Санъат Шихов каби янги футболчилар машғулотларимизда қатнашишмоқда".

"Бухоро"га янги легионерлар келадими? Тўғриси бизга келаётган легионерлар талаб даражасида эмас. Шу боис ҳозирча хорижлик футболчи режамизда йўқ. Эътиборни маҳаллий футболчиларга қаратамиз".

"18 январда иккинчи йиғинимиз якунига етади. Шундан сўнг йигитларга 3 кунлик дам берамиз. Учинчи йиғин ҳам Тошкент шаҳрида январь ойи охиригача давом этади", - дейди Жамшид Саидов.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика