Latest news

05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  2 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  0 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  1 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  4 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  2 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  3 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  177 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2 22:15Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Шри-Ланкани 10:0 ҳисобида тор-морт этди. Нилуфар Қудратовадан "покер"  1 21:55Суперлига. "Бухоро" камбек амалга ошириб, "Шўртан"ни мағлуб этди   13 21:18Моуриньюга "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак  0

Жамшид Ҳасанов: "Машъал" ва Муборак менинг иккинчи уйим эди" News

Жамшид Ҳасанов: "Машъал" ва Муборак менинг иккинчи уйим эди"

Янги мавсумни "Қўқон-1912" жамоасида бошлайдиган Жамшид Ҳасанов собиқ клуби ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- Мен бир неча йил аввал, Аниқроғи 2012 йилда «Янгиер» жамоасидан «Машъал» сафига қўшилганман. Мана беш мавсум мобайнида «газчилар» сафида тўп тепдим, Муборакда кўплаб дўстлар ортирдим футбол сир асрорларни ўргандим, - дейди Жамшид Ҳасанов.

- «Машъал»ни тарк этишингизга нима сабаб бўлди?
- Ҳеч қандай жиддий сабаб йўқ, ўзимни бошқа жамоада синаб кўрмоқчи бўлдим холос.

- «Қўқон-1912» жамоасига сизни ким таклиф этди?
- Нўъмон ака Ҳасанов таклиф этди, бошқа таклифлар ҳам бор эди. Аммо мен «Қўқон-1912» жамоасини танладим, ўйлайманки бу қарорим тўғри бўлди.

- Сиз учун «Машъал»да қадрли нима қолди?
- «Машъал» ва Муборак менинг иккинчи уйим эди. Ахир беш йил бу ерда ўйнадим, бутун жамоа менинг қадрдон дўстларим ўз оиламдек эди. Мен учун «Машъал» жамоаси ҳамиша қадрлидир. Қачондир яна Муборакда тўп тепишимга ишонаман.



- «Газчилар» таркибидаги энг кучли футболчи ким деб ўйлайсиз?
- Қийин савол, «Машъал» ўзи кучли жамоа бунга ўтган мавсумда, «Бунёдкор» билан бўлган иккита баҳсда дуранг, «Бухоро» ҳар икки баҳсда мағлуб этилди. Қолаверса «Насаф» ҳам Муборакда ожиз қолдирилди. Булардан ташқари «Пахтакор» айнан «Машъал» билан баҳсдаги дуранг тажидан кейин, мавсумни медалларсиз якунлашга мажбур бўлди.

- Муборак халқи ва «Машъал» мухлисларига тилакларингиз.
- Aввало клуб раҳбарияти ҳусусан, Илҳом Қурбоновга ҳамда барча мутасадди раҳбарлар, жамоадошларимга ўз миннатдорчилигимни бидириб қоламан. «Машъал»га омад ёр бўлсин жамоа яна ОЧЛ мусобоқаларига қайтсин. Муборак халқига ҳамиша тинчлик хотиржамлик, хонадонларидан файз барака аримасин. Мен ҳамиша «Машъал» ва Муборак ҳалқи билан биргаман.


«Машъал» матбуот хизмати

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика