Latest news

12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  0 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  0 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   8 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  9 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  7 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6 01:20АПЛ. "Бўрилар" "Қизил иблислар"ни ғажиб ташлади  32 00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  4 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  23

Жамшид Ҳасанов: “Футболчи эмас учувчи бўлишим мумкин эди” News

Жамшид Ҳасанов: “Футболчи эмас учувчи бўлишим мумкин эди”

“Машъал” клубида бир неча йиллардан буён ўйнаб келаётган ярим ҳимоячи Жамшид Ҳасанов жамоанинг етакчиларидан бирига айланди.

Биз ўтган ҳафта “Қўқон-1912”га қарши ўйиндан сўнг футболчи билан суҳбатлашишга қарор қилдик. Қизиғи суҳбат бўлиб ўтгач олий лиганинг 14-турида Ҳасанов Бухорода гол уриб “Машъал”га сафарда ғалаба келтирди.

- Футболдаги дастлабки қадамлар ҳақида гапириб берсангиз.
1988 йилда сентябрь ойида Тошкент шаҳрида туғилганман. Дастлаб “Пахтакор” клуби футбол мактабида, кейинроқ Тошкент шаҳридаги футбол интернатида ўқиганман. Ҳозирда қанот ҳаками бўлиб ишлаётган Маъмур Саидқосимов қўл остида таҳсил олганман. Айнан шу инсон футболчи бўлишимга катта ёрдам берган.
Профессионал фаолиятимни 2005 йилда Тошкентнинг “Трактор” клубида бошлаганман. Бу жамоада 2 йил ўйнаганман. Йиғинда ўзимни кўрсатганим учун мураббий мени жамоада олиб қолган. Ўшанда жамоага Вадим Абрамов устозлик қиларди. Бу жамоадаги фаолиятим ёмон чиқмаган. “Трактор”да ўша йилларда Жавлон Иброҳимов, Ойбек Қиличев каби ёшлар билан ўйнагандим.  

2008 йилдан фаолиятимни “Локомотив”да давом эттирганман. 2011-2012 йилда биринчи лиганинг “Янгиер” клубида фаолият олиб борганман. 2012 йил иккинчи даврасида “Машъал”га кўчиб ўтганман. 


- Вадим Абрамов сиз учун қандай мураббий?
- Бу мураббий ўсмирликдан профессионал футболга ўтишда катта ёрдам берган. Ёшларга қандай эътибор қилишни жуда яхши билади. Абрамов Марат Мифтахутдинов билан биргаликда “Трактор”да самарали фаолият юритишган. “Трактор” олий лигадаги фаолиятини тугатгач Абрамов бошчилигидаги “Локомотив”дан таклиф олганман. Клуб биринчи лигага тушиб кетгач таркибда катта ўзгаришлар содир бўлган ва мен жамоадан кетганман.
“Локомотив”да олган жароҳатимни даволагач биринчи лиганинг “Янгиер” клубига ўтишга қарор қилганман. Бу жамоада бир ярим йил давомида фаолият олиб борганман. Биласиз “Машъал” клуби Янгиердаги базада йиғин ўтказади. Жамоа мураббийлари “Янгиер”нинг ўйинларини кузатиб менга таклиф билан чиқишганди. 2012 йил ёзида “Машъал”га ўтганман. Афсуски ўша йил Муборак клуби олий лигани тарк этганди. Бироқ Александр Хомяков бошчилигида бир йилнинг ўзида биринчи лигада ажойиб иштирок этиб яна олий лигага қайтгандик.  

- Сиз ярим ҳимояда ўйнайсиз. Шунга қарамай биринчи лигада тўпурар бўлгансиз...
- Тўғриси “Машъал”да деярли барча жойда ўйнаб чиққанман. Фақат дарвозада турмадим холос. Биринчи лигада вазият тақозо этгани туфайли ҳужумчи ролини бажарганман ва кўп гол ургандим. Кўпчилик шерикларим мени ҳазиллашиб “универсал” деб чақиришади (кулади).

 - Биринчи ва олий лиганинг фарқи қанчалик катта?
- Албатта катта. “Локомотив”да асосан ёшлар жамоасида ўйнаганман. Олий лигада кам майдонга тушганман. Кейин биринчи лигада фаолият олиб бордим. “Машъал”да олий лигада тўлақонли ўйнай бошладим дея оламан. Элитада ўйнаш жуда қийин. Таркибда Дилявер Ваниев, Габит Сапаргалиев ва Павел Соломин каби тажрибали футболчилар ёрдами билан олий лигада ўйнай бошлаганман.

- Нима учун айнан футболни танлагансиз?
- Оиламдагилар учувчи бўлишимни исташганди. Акам футболга кириб келаётганимда учувчиликка ўқиётганди. Мен эса футболга қизиқардим. Акам “Пахтакор” ёшлар жамоасида ўйнаб юрганида ўқиши туфайли футболдан кетишга мажбур бўлган. Шундай қилиб акам учувчи, мен эса футболчи бўлдим.


- Қачон футболчи бўлдим деб ҳис этгансиз?
- “Трактор”га ўтганимда. Шаҳар чемпионатидан сўнг профессионал футбол клубига кўчиб ўтгач кўп нарса ўзгарган. Барча нарсага эътибор бутунлай бошқача савияда бўлган. Ўшанда катта футболга кириб келганимни тушуниб етганман. Бироқ яхши футболчи бўлиш учун меҳнат қилишни тўхтатмаслик керак деб ўзимга ўзим айтганман. Энг катта орзум Ўзбекистон терма жамоасидан чақирув олиш ва терма жамоани Жаҳон чемпионатига олиб чиқишда хисса қўшиш.

- Абрамов ҳақида гапирдингиз, Хомяков қандай мураббий?
- Бу мураббий билан 4 йилдан буён ишлаб келаяпман. Хомяков жамоани бир оилага айлантира олди. Яхши ўйнай олмаган ўйинлардан кейин мураббий жаҳл билан сўкиб ёки ҳақорат қилиб тарбияламайди. У футболчини тушунади, ўзини унинг ўрнига қўйиб кўради. Машғулот вақтида жиддий. Аммо бошқа пайтда Хомяков жуда ҳам ҳазилкаш инсонга айланади.  

- 4 йилдан буён “Машъал”да ўйнаяпсиз. Бошқа клублардан таклифлар бўлмаганми?
- Бўлмаган десам ёлғон бўлади. “Олмалиқ”, “Металлург” ва “Нефтчи” каби клублардан таклифлар тушган. Уларнинг орасида “Олмалиқ” менга жиддий қизиқиб қолганди. Бироқ Хомяков билан гаплашиб олгач “Машъал”да қолишга қарор қилгандим.

- Агар хориждан таклиф бўлсачи?
- Агар хориждан яхши таклиф тушса кетаман. Ўзимни синаб кўрардим. Лекин ҳозирча чет элдан таклиф бўлгани йўқ.

- “Машъал” сафида кўплаб ёшлар етишиб чиқади. Бунинг сири нимада?
- Клубда ёш футболчилар жуда ҳам кўп. Академиядан чиққан маҳоратли ва қобилиятли ёшлар кўпчиликни ташкил қилмоқда. Кўраётган бўлсангиз охирги пайтларда Хомяков деярли ҳар бир учрашувда ёш футболчини асосий таркибга киритмоқда. Ёш футболчи хато қилади, бусиз бўлмайди. Ҳеч ким бирдан тажрибали футболчи бўлиб қолмайди. Ўзимиз ҳам ёш бўлганимизда тажрибали футболчилардан танбеҳ, мақтов ва тавсиялар эшитардик. Ҳозир ўзимиз ёшларга йўл йўриқ бераяпмиз. Бу ҳаёт қонуни.


- Европа чемпионатида кимга мухлислик қилаяпсиз?
- Италия. Сабаби “Машъал”нинг ўйин услуби Италияга ўхшашиб кетади. Шу боис “Скуадра Адзурра”га мухлислик қилаяпман. Нимчорак финалда италянлар Испанияга қарши ўйнайди. Имкониятларни тенг деб ўйлайман. Ўтган мусобақада айнан шу икки жамоа финалда ўйнаганди. Италия ютса бундан хурсанд бўламан (суҳбат 25 июнь куни бўлган).

- Қайси футболчилар ва жамоалар кашфиёт бўлди?
- Франциялик Димитри Пайет, испаниялик Альваро Мората ўзини яхши томонлама кўрсатмоқда. Жамоалар орасида эса Венгрия ва Уэльснинг гуруҳдан чиқиши мени ҳайрон қолдирди.

- Жамшид Ҳасанов кимларга миннатдорчилик билдиради?
- Аввало ота-онамга раҳмат айтаман. Улар ёшлигимдан менга яхши тарбия беришгани учун, ҳаётда ўз ўрнимни топиб олишимда уларнинг хиссаси жуда катта бўлган. Барча мураббийларга Маъмур Саидқосимов, Вадим Абрамов, Александр Хомяковга раҳмат айтаман. Клуб раҳбариятига ҳам миннатдорчилик билдираман.


Нарзулла суҳбатлашди

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика