Latest news

20:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  12 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  0 19:20ЎФА нега жим?  3 19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  14 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  6 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  13 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  2 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  46 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  16

Жамшид Болтабоев: “Ўнг қанот ҳимоядан кўра марказда ўйнаш кўпроқ ёқади” News

Жамшид Болтабоев: “Ўнг қанот ҳимоядан кўра марказда ўйнаш кўпроқ ёқади”

U23 Осиё чемпионатининг биринчи тур беллашувлари ўз якунига етди. Бугун иккинчи турга старт берилади.

Бугун ҳамкасбларимиз билан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси жойлашган меҳмонхонага ташриф буюрдик. Бу ерда Жамшид Болтабоевдан интервью олдик.

- Жиддий жароҳат туфайли бир йил ўйнай олмадингиз. Майдонга қайтишингиз оғир ўйинга тўғри келди. Майдонда қийинчиликка дуч келмадингизми?
- Ўйинда жуда қийин бўлди деёлмайман. Чунки, Осиё чемпионатидан олдин бир нечта ўртоқлик учрашувларида ўйнадим. Тўғри ўртоқлик учрашуви расмий ўйиндан катта фарқ қилади. Жанубий Корея билан баъзи вазиятларда тезлик бобида рақибга ютқазиб қўйдим, ўйлайманки бу вақтинчалик ҳолат.

- Гарчи “Пахтакор” таркибида ўнг қанот ҳимоясида ҳаракат қилган бўлсангиз ҳам сизнинг асосий позициянгиз бошқа. Жанубий Кореяга қарши ўнг қанот ҳимоясида ҳаракат қилиш ноқулайлик туғдирмадими?
- Ўнг қанот ҳимоясида ноқулайликни ҳис қилмадим. Тан оламан айрим вазиятларда мени қанотимдан хавфли ҳужумлар ўтиб кетди. Лекин, қанот ҳимоясида ўзимни эркин ҳис қилдим. Мураббий ўйинга қараб қайси жойга қўйса ўша жойда бор кучим билан ўйнашга ҳаракат қиламан.


- Ўйин давомида қанот ҳимоясидан ҳужумчи ортига ўтдингиз. Қайси чизиқда ўйнаш осонроқ?
- Менимча, ўнг қанот ҳимоясида ҳаракат қилиш осонроқ. Чунки, марказда кўпроқ югуришга тўғри келади. Шунга қарамай, менга марказда ўйнаш кўпроқ ёқади.

- Ҳакам сизга қизил карточка кўрсатган вазиятда рақиб оёғини бутсанинг таг қисми билан босиб олган экансиз...
- Ўша вазиятда рақибга жароҳат етказаман деб тўпга ташланмаган эдим. Рақиб тўпга мендан олдин етиб борди, мен эса оёғимни олиб қолишга улгурмадим. Ўйин пайти майсани босдим деб ўйлаган эдим, учрашувдан кейин такрорий лавҳаларда чиндан ҳам корейс футболчисининг оёғини босиб олганимни кўрдим. Шунга қарамай, ҳакам биринчи марта қоида бузганимни инобатга олиб сариқ карточка кўрсатса ҳам бўларди менимча, илк қўполликдаёқ кескин жазолади.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди
Доҳа, Қатар

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика