Latest news

18:00"Ал Иттифоқ" клуби Жеррардни истеъфога чиқарди   0 17:38Эшитдик-да! "Навбаҳор" жамоаси "Пахтакор" футболчисини ўз сафига қўшиб олди  14 17:23"Қизилқум" ва "Хоразм" муроса кўчасини танлашди   1 17:01Эшитдик-да! "Олимпик"нинг янги бош мураббийи маълум  4 16:05Тибо Куртуа: "Биз қўрқадиган рақиб йўқ. Қолганлар биздан қўрқсин — ЕЧЛ плей-офф босқичи бошланди"  32 15:22Гвардиола "Рақиблар биздан кўра тажрибалироқ"   4 14:33Аббосбек Файзуллаев қачон сафга қайтади? ЦСКА бош шифокори жавоб берди  6 14:05Касильяс: "Бошида ҳамма Винисиуснинг устидан кулганди, ҳозир эса..."  7 13:29Роналду: "Унинг айтишича, Мбаппе мендан кучлироқ экан"  10 12:59Слот: "ЕЧЛнинг бу босқичидаги ўринлар мени буткул қизиқтирмайди"  2 12:28"Ал Насср" АПЛ клуби ҳужумчисини 77 миллионга сотиб олди — Фабрицио Романо тасдиқлади   10 12:04Расман: "Қизилқум" "Андижон" ярим ҳимоячиси билан шартнома имзолади!  1 11:36Скоулз: "Рэшфорд МЮдан тезроқ кетгани яхши"  7 11:10Расман: "Андижон" яна бир легионер трансферини эълон қилди  7 10:50"Сантос"га ўтаётган Неймар кейинги мавсумда Европанинг топ чемпионатларидан бирига қайтмоқчи  9

Жамшид Болтабоев: “Жалолиддиновга имконият берилса ўзини кўрсатади, шошиб ўртамиёна чемпионатга йўл олмоқчи эмасман” News

Жамшид Болтабоев: “Жалолиддиновга имконият берилса ўзини кўрсатади, шошиб ўртамиёна чемпионатга йўл олмоқчи эмасман”

Улуғбек Бақоев мураббийлигидаги “Сўғдиёна” сўнгги икки мавсумда яхши натижалар қайд этмоқда.

2019 йил Суперлигада тўртинчи ўринни эгаллаган бўлса, бу йил турли сабабларга кўра икки поғона пастлади ва олтинчи ўрин билан кифояланди. Эътибор бераётган бўлсангиз авваллари элитада жон сақлаш учун курашадиган жамоа Бақоев бошқарувида юқори ўринлар учун курашди. Грандлардан очко олишни уддасидан чиқди, ҳар бир ўйинда рақибларига муносиб қаршилик кўрсатди. Бунда майдонда катта ҳажмда ишни бажараётган футболчиларнинг ҳам ҳиссаси катта. Яқинда жамоанинг маҳоратли ярим ҳимоячиси Жамшид Болтабоевни суҳбатга чорладик.

- Барча берилаётган одатдагидек савол. Дастлаб якунланган мавсум ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз. Натижадан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, “Сўғдиёна” учун Суперлига баҳслари қандай кечди?

- Бу йил фақат ўзбек футболи учун эмас, бутун жаҳон футболи учун қийин кечди. Пандемия барча ҳамма нарсага ўз таъсирини ўтказди. Шу қатори спортга ҳам. Мавсумни энди бошлаганимизда карантин бошланди. Икки ойдан ошиқ вақт мобайнида ҳамма оила даврасида бўлди, машғулотлар якка тартибда олиб борилди. Спорт формамизга қайтишимиз учун барча шароитлар яратиб берилди. Умуман олганда барчасини бошидан бошлашимизга тўғри келди. Жорий мавсумда олтинчи ўринни эгалладик, менимча ёмон эмас. Иккинчи даврада ўзимизга керакли бўлган очколарни жамғариб бироз бўлсада натижаларимизни яхшилаб олдик. Агар биринчи даврада керакмас жойда очко йўқотмаганимизда кучли учликдан жой олишимиз мумкин эди.

- “Суғдиёна” пойтахт жамоаларидан очко олди, “Пахтакор” ва “Насаф” мағлуб этилди, АГМК майдонида дуранг қайд этилди. Олдинлари ушбу ҳолатга сенсация сифатида қараларди...

- Чунки, жамоа охирги икки йилда жамоа сифатида ўсишга эриша олди. Бунда мураббийимизнинг меҳнатларини алоҳида кўрсатган бўлардим. Улуғбек ака бизни аҳил жамоа сифатида бирлаштирди. Футболда кўп нарса жамоавий ўйинга боғлиқ. “Сўғдиёна”да индивидуал кучли футболчилар йўқдир, лекин жамоавий ўйин бор. Шунинг ҳисобига кучли жамоалар билан яхши ўйнаб очко олишни уддасидан чиқмоқдамиз. Худо хоҳласа кейинги мавсумда ҳам худди шу руҳда давом этишни истаймиз.

- Клуб аввалги йилларда асосан пастки ўринларда юрар эди. Лекин мана кўрмоқдамизки жамоага эътибор анча ошди, медаллар учун курашадиган даражага чиқди...

- Жамоанинг ҳар бир аъзоси ягона мақсад остида жамланди. Бунинг самарасини қайд этаётган натижаларимиз кўрсатиб турибди. Айтганингиздек олдинлари биринчи лигага (Про лига) тушиб кетмаслик учун курашарди. Ўтган мавсум бронза медалларига эга чиқишимиз учун уч очко етишмади. Бу йил қийин шароитда бўлса ҳам кучли олтиликдан жой олдик. Медаллар учун курашадиган жамоа бўлиб шаклланмоқчимиз.

- Одатда мавсум якунлангач кўплаб футболчиларимизга хориждан чорловлар тушади. Сизда ҳам фаолиятингизни четда давом эттириш истаги борми?

- Бундай хоҳиш барча футболчида бор. Лекин ўзимни ҳали хорижда ўйнашга тайёр деб ўйламайман. Яна 1-2 йил ўз устимда ишлаб яхшироқ чемпионатга йўл олишни мақсад қилганман. Ҳозирда шошма-шошарлик билан қарор чиқариб ўртамиёна клубга ўтгандан кутишни маъқул деб биламан.

- Сўнгги йилларда турли ёшдаги терма жамоаларимизнинг халқаро майдонларда муваффақиятсиз иштироки футболчиларимизнинг хорижга йўл олишига тўсқинлик қилаётганди. Негаки, халқаро майдон ёшлар учун қайсидир маънода реклама вазифасини ўтаётганди. Энг ачинарлиси биз орада бир нечта авлодни йўқотдик....

- Ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларимизга саралаш баҳсларида омад етишмади. Ўзимиздан кучсиз терма жамоаларга мағлуб бўлдик. Эндиликда ўтган ишларни унутиб ҳозирги ёшларимизга кўпроқ эътибор қаратишимиз зарур.  Терма жамоаларда таниқли мураббийлар ишламоқда. Сервер Жепаров, Олим Шокиров, Тимур Кападзе, булар ўз номига эга бўлган мутахассислар. Тажрибасига шубҳа йўқ. Ўйлайманки, буларнинг қўл остида кўплаб иқтидорли футболчилар чиқади.

- Хорижга йўл олиш учун энг яхши ёш қайси деб ўйлайсиз?

- 21-24 ёш. Бу менинг шахсий фикрим.

- Жасур Жалолиддинов хорижга эрта кетдими?

- Мазкур масалада бирор нарса дея олмайман. Жасур иқтидорли футболчи, имконият берилса ўзини кўрсатади. Лекин эрта ёки кеч кетгани ҳақида фикр билдириш менинг ваколатимга кирмайди.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика