Latest news

18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:55Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф". Таркиблар маълум  6 17:51Суперлига. "Динамо" - "Хоразм". Таркиблар маълум  3 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  9 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  23 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  18 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  12 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  6 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  2 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  11 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  23

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Пенальти йигитларимнинг руҳиятини синдиргани йўқ" News

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Пенальти йигитларимнинг руҳиятини синдиргани йўқ"

U-17 Осиё чемпионати чорак финали доирасида Саудия Арабистонига қарши ўйиндан кейин Ўзбекистон термаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев ўз фикрларини билдирди.

- Авваламбор, барчага раҳмат. Биз минимал вазифани бажардик. Барчани яқинлашиб келаётган Ҳайит айёми билан табриклаб қоламиз. Шунингдек, ғалаба билан ҳам табриклайман. Бу иш учун биз катта ҳаракат, меҳнат қилдик. Мураббийлар штабида жуда кўп инсон бирга меҳнат олиб бордик. Устозим Усмон Қудратович ҳам елкама-елка ёнимда турибдилар. Умуман олганда барчага катта раҳмат айтаман. 

Ўйинга келадиган бўлсам, жуда ҳам ажойиб ўйин бўлди. Ҳақиқий жангга қиёсласак бўлади. Баъзи вазиятларда йигитларим жуда қийин ҳолатга тушиб қолишди. Белгиланган 11 метрлик пенальтига қарамасдан болаларим руҳини туширмади ва максимал равишда ҳаракат қилишди. Бу уларнинг ғалабаси. 

Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда футболга бўлган эътибор тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада юқори. Мамлакатимиздагилар футболни жуда ҳам севишади, футбол билан яшашади. Бунга мисол қилиб айтиш мумкинки, Президентимиз катта ўйинларни стадиондан кўриб борадилар, биздан яхши натижа кутадилар. Бу эса ёш йигитларимизга катта мотивация бўлади. Ҳали олдимизда икки ўйин турибди, уни ғалаба билан якунлашимиз керак. Кейин эса йигитлар жаҳон чемпионатида ўзларини кўрсатишлари керак. Мақсад - йигитларни миллий терма даражасига олиб чиқиш. Бу эса йигитларга натижа ва катта иштиёқ тақдим қилади.

Rating: +13   

Similar news

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика