Latest news

10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  6 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  1 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  6 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  36 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  14 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Жаҳон чемпионати биз учун яқинлашиб бормоқда" News

Жамолиддин Раҳматуллаев: "Жаҳон чемпионати биз учун яқинлашиб бормоқда"

17 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги саралашидан ўрин олган Жанубий Кореяга қарши баҳсдан сўнг Ўзбекистон бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев ва Лазизбек Мирзаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Барчани бугунги орзиқиб кутилган ғалаба билан табриклайман. Ҳаммага каттакон раҳмат. Биз сизларнинг қўллаб-қувватлашингизни ҳис қилиб турдик. Бизнинг мақсадларимиз катта. Сўнги пайтлардаги яратиб берилаётган имконият ва натижалар Ўзбекистонда болалар футболи ривожланиб бораётганини кўрсатмоқда. ИншаАллоҳ, Жаҳон чемпионати ҳам биз учун яқинлашиб бормоқда. 

Биринчи бўлим ҳақида

Бу ёшда психологик ҳолат кўп нарсани ҳал қилади. Биринчи бўлим бироз оғир ўтди. Болаларни руҳан тайёрлашга бироз вақт кетди. Уларни ўзларига ишончини қайтаришга ҳаракат қилдик. Олдимизда қиладиган ишларимиз кўп. 

Рақиб кучли томонлари ва заиф томонлари ўрганилди. Улар Осиёнинг энг кучли жамоаларидан ҳисобланади. Уларга ҳам ғалаба жуда зарур эди. Лекин биз ҳаракат қилдик ва вазиятни ўз фойдамизга якунладик. Хатоларни совуқ мия билан кўриб чиқамиз ва уларни тўғирлаймиз. Биз бундан ҳам кўпроғига қодирмиз. Болалар ёш, улар устида ҳали кўп ишлаймиз. 

Жисмоний ҳолат ҳақида

- Бизда футболчиларни витаминизация қилиш бўйича муаммо йўқ. Бу борасида раҳбарият билан ҳаммасини ҳал қилганмиз. Биз аввалги Европа жамоалари билан ўйинларда болаларимизни жисмоний ҳолатини кўрдик. Бу тизимли нарса. Бу нарсани доимий олиб борсак, секин секин бизда ҳаммаси жойига тушади. 


Лазизбек Мирзаев:


Ўйин ҳақида 

- бугун қийин ўйин бўлиб ўтди. Мусобақага жиддий тайёргарлик кўрдик. ЎФА вакиллари, мураббийлар ва жамоадошларимга раҳмат айтмоқчиман. Болалар ҳаммасини исботлади ва натижа билан нималарга қодирлигимизни кўрсатди. 


Гол ҳақида

- Яхши ният қилиб жарима зарбаси  олдига бордим. Ота-онам ва мухлислар учун олдимдаги имкониятдан фойдаланишга максимал ҳаракат қилдим. Худога шукур, бу гол билан тугади.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика