Latest news

17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  0 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  1 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  3 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  0 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  4 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  1 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  2 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  3 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  5 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   5 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4

Жамоаларимизнинг ОЧЛдаги мавқеи News

Жамоаларимизнинг ОЧЛдаги мавқеи

Tags :  ОЧЛ-2019
Осиёнинг клублар ўртасидаги энг муҳим мусобақаси ҳисобланмиш Осиё чемпионлар лигасининг 5-тур учрашувлари якунига етиб, жамоаларнинг асл кучи қандай эканлиги аста-секинлик билиниб бормоқда.

Шу жумладан юртимиз жамоалари ҳисобланмиш “Пахтакор” ва “Локомотив”нинг ҳам ушбу мусобақага қай тариқа тайёргарлик кўргани ва қай йўсинда ёндошгани натижаларда акс этмоқда. Шота Арвеладзе бошчилигидаги Пахтакор ''ўлим гуруҳи'' дея эътироф этилган гуруҳда 8 очко жамғарган ҳолда сўнгги турда Саудия Арабистонида гуруҳдан чиқиш учун жанг олиб борадиган бўлса, ''темирйўлчилар'' эса бир қарашда кучсиздек туюлган гуруҳда 4 очко жамғарган ҳолда мусобақа билан муддатидан аввал ҳайрлашди. Ушбу учрашувлар мухлисларимизнинг кайфиятига икки хил таассурот уйғотди дейишимиз мумкин. Қуйида жамоаларимизнинг ушбу турнирдаги мавқеи ва натижалари ҳусусида бироз мулоҳаза қиламиз.

Яхши биласизки ушбу мусобақа 2002 йилдан бери янгича форматда ўтказиб келинмоқда. Ушбу даврлар оралиғида Ўзбекистон номидан ''Пахтакор'', ''Бунёдкор'', ''Локомотив'', ''Насаф'', ''Нефтчи'' ва ''Машъал'' сингари жамоалар турли йилларда майдонга тушган. Энг юқори натижага ''Пахтакор'' ва ''Бунёдкор'' жамоалари эришган бўлиб, улар бу мусобақада икки бора ярим финалга қадар етиб борган. Сўнгги йилларда эса жамоаларимиз учун хаттоки ўз гуруҳидан чиқишлари ҳам мураккаблашиб бормоқда. Сўнгги бора ''Локомотив'' жамоаси 2016 йилда ўз гуруҳидан чиқиб, чорак финалга қадар етиб борган эди. Умуман сўнгги йилларда жамоаларимизнинг натижаси пасайиб борган ҳолда, мусобақадаги ўз мавқеларини тушуриб юбормоқда дейиш мумкин. Аввалари худди ҳозиргидек ғарб минтақасида иштирок этган етакчи жамоаларимиз учун Эрон, БАА ва Қатар жамоалари у қадар қўрқинчли туюлмас эди. Фақатгина Саудия Арабистони жамоалари билан баҳсларда вакилларимиз қийинчиликка юз тутар ва яна Қувайт, Ироқ ва Сурия жамоаларидан қандайдир сабабларга кўра учралган мағлубиятлар бизнинг “оёғимиздан тортиб” қолар эди. Сўнгги йилларда жамоаларимизнинг қоқилишига сабаб бўладиган араб жамоаларининг таркибини кузатар эканмиз уларнинг таркибида ўз миллий терма жамоаларида тўп тепадиган маҳаллий юлдуз футболчилар ва улардан камида бир бош устун турадиган хорижлик футболчиларни кўришимиз мумкин. Демак бизникилар ҳам уларга муносиб қаршилик қилиш учун энг аввало ўз таркибида кучли маҳаллий футболчилар ва улардан устун турадиган легионерларни қўшиб олиши керак.



Жорий йилги мусобада иштирок этаётган Тошкентнинг икки жамоаси таркибини кузатар эканмиз улар орасида тафовут борлигини кўришимиз мумкин. Амалдаги Ўзбекистон чемпиони сифатида иштирок этаётган ''Локомотив''ни Нестеров, Алибоев, Рашидов, Бикмаев, Шоаҳмедов сингари футболчилар тарк этишди. Мазкур йўқотишлар ўрнини қоплаш учун ҳарид қилинган футболчилар унчалик ишончни оқлай олишмаяпти. Жавоҳир Илёсовни бундан мустасно дейишимиз мумкин. "Пахтакор'' эса гарчи биз кутгандек легионер олиб келмаган бўлсада, ўз таркибини термамизда тўп тепадиган футболчиларни қўшиб олгани ва мавсум аввалида жамоа етакчиси Жалолиддин Машариповни олиб қолгани жамоанинг мазмунли ўйин кўрсатишига сабаб бўлмоқда. Юртимизга келаётган легионерлар ҳусусида кўп гапирилади. Албатта яхши ва сифатли легионерларни олиб келишнинг ўзи бўлмайди. Бунинг учун уларга аввало катта маблағ зарур. Лекин захира ўриндиғини иситиш учунгина олиб келингандек таассурот уйғотадиган легионерлар нима учун керак. Майли четдан тузукроқ футболчи олиб келинмаганига яраша ўз жамоаларидаги етакчиларни сақлаб қолишга ҳаракат қилса бўлар эди-ку. Масалан ''Локо” Алибоев ёки Шоаҳмедовни жамоада олиб қолганда жамоанинг натижалари балки бошқача бўлиши мумкин эди.



Балки чемпионлар лигасида мамлакатимиз номидан ҳаракатланадиган жамоаларимиз имкон қадар ўз футболчиларини Осиё жамоаларига қўйиб юбормай тургани маъқулмикин. Чунки барибир футболчиларимизнинг Корея, БАА, Қатар ва айниқса Малайзия чемпионатларида тўп тепиб ўсишга эришиши қийин. Тасаввур қилинг, агарда ''Пахтакор'' ҳам Машариповни бирор-бир араб жамоасига сотганида ўз ўйинлари билан “Пахтакор” ютуқларига ҳисса қўшиш ўрнига, ўз финтлари билан саноқли араб шайхларинигина қувонтириши мумкин эди ҳолос.

Бундан буёғига мусобақада биргина ''Пахтакор''нинг имконияти қолганини ҳисобга олсак, бор диққат эътиборимизни энди ''шерлар''га қаратиб, уларнинг камида финалга қадар йўл олишини истаб қолган бўлар эдик. Шундагина жамоаларимизнинг ушбу мусобақадаги бой берилаётган обрўси кўтарилиб, қитъада ўз нуфузининг тикланишига ҳизмат қилар эди.

Мақсуд Яҳёев

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика