Latest news

22:19"Ал Ҳилол" — "Персеполис". Таркиблар маълум  0 21:58"Тоттенхэм" "Бавария" ўйинчисининг ижараси учун 10 млн евро тўлайди ва уни ёзда 60 млн еврога сотиб олиши мумкин бўлади  1 21:48Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" 1:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)  119 21:31Виллиан АПЛ клубига эркин агент мақомида ўтади  0 21:13Мбаппе ва Беллингем Кубок доирасида "Леганес" билан ўйнамайди. "Реал" ўйинчиларга "Атлетико" ва "Ман Сити" билан ўйинлар олдидан таътил берди  12 20:58Назорат ўйини. "Сурхон" ва Россиянинг "Рубин" жамоалари ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  5 20:41Расман: "Милан" Феликсни "Челси"дан мавсум сўнггига қадар ижарага олди  4 20:35Назорат ўйини. "Навбаҳор" Дубайда Арманистон жамоасига мағлуб бўлди  18 19:57МЮ энг яхши ҳужумчисини қўйиб юборди – уларнинг ҳужуми "Чемпионшип" даражасида. Зиркзе клубга муносиб эмас, Гарначо ҳам яхши ҳолатда эмас, Хойлунд – тўпурармас"  5 19:21U-17 Осиё кубоги учрашувларини қабул қилувчи стадионлар маълум  0 18:56Трент Александер-Арнолднинг жароҳат даражаси маълум бўлди  2 18:28"Хоразм" янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўради  0 17:55Элдор Шомуродов янги мавсумда Карло Анчелотти билан бирга ишлаши мумкин  10 17:04Расман: Рустам Турдимуродов янги мавсумни ҳам "Андижон"да ўтказади  2 16:32Роналду: "Бернабеу"дан кўра, "Камп Ноу"да гол уришни кўпроқ ёқтирардим"  34

"Жамоадан кетганим йўқ "- Баҳром Ҳайдаров, "Сурхон"ни Суперлигада олиб қолиш ва навбатдаги режалар ҳақида News

"Жамоадан кетганим йўқ "- Баҳром Ҳайдаров, "Сурхон"ни Суперлигада олиб қолиш ва навбатдаги режалар ҳақида

"Сурхон" жамоаси жорий мавсумда Суперлигада ўрнини сақлаб қолишни уддасидан чиқа олди.

Иккинчи даврада  "Насаф",  "Металлург",  "Навбаҳор",  "Машъал" билан кечган учрашувлар "Сурхон" учун кўп нарсани ҳал қилиб берди, дея оламиз. Боиси мана шу баҳсларда жамоа ўзи учун қимматли очколар ни қўлга киритди. Клубнинг навбатдаги режалари улкан. Аввал маълумот берилганидек кейинги мавсумда кучли хомийлар қўлига ўтиши кутилмоқда. Биз бу борада жамоа бош мураббийи Баҳром Ҳайдаровга бир нечта саволлар билан юзландик.

- "Сурхон" жамоаси охирги паллада "Машъал"ни мағлуб этиб Суперлигада қолишни уддасидан чиқа олди. Дастлаб шу ва мавсум ҳақида хулосаларингиз...
- Кўпчилик сезган бўлса керак, жорий йилги мавсум сўнгги икки мавсумга қараганда анча қизиқарли кечди. Иккинчи ва учинчи, элитада қолиш учун кураш охирги тургача давом этди. Турнир жадвалида интрига кучли бўлди. Аутсайдерлар орасида рақобат жиддий ўтди.

- Буни иккинчи даврада таркибга янги қўшилган футболчиларнинг самараси, десак бўладими? Агар биринчи даврадаги таркиб  қолганида бу жуда қийин бўларди...
- Албатта давралар оралиғида  таркибга келиб қўшилган футболчилар ўйинимизни кучайтиришди, фойда берди. Жавоҳир Соҳибов, Никита Павленко, Абдул Азиз Юсуповлар катта ҳисса қўшишди, деб ўйлайман. Биринчи даврадаги жамоа ҳам яхши эди. Фақат шаклланмаган эдик. Улар қолганда ҳам вазифани уддасидан чиқишимиз мумкин эди. Чунки жамоа ўз ўйинини топиб олаётганди. 

- Жамоа" Металлург", "Насаф" "Навбаҳор" билан ўйинларда қимматли очколарни қўлга киритди. Қийин паллада футболчиларни бундай ўйинларга тайёрлаш қандай бўлди?
- Алоҳида тайёргарлик бўлмади. Ҳар бир ўйинга бир ҳил ҳозирлик кўрдик. Иккинчи даврада кўпроқ очко тўплашимиз керак эди. Суперлигада қолиш учун бир очко ҳам очко ҳисобланарди. Ўша ўйинларда омадимиз келди. Мағлубиятга учраган беллашувларимизда ҳам жанговар ўйин кўрсатдик. Масалан "Сўғдиёна",  "Қўқон-1912"га қарши яхши ўйнаб юта олмадик.

- "Сурхон"даги фаолиятингизни давом эттирасизми? Билишимизга қараганда "Турон" қизиқаётган экан...
- Эшитган бўлсангиз, клубда янги ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Фаолиятимни давом эттиришим керак. Чунки бутун мураббийлар штабининг икки йиллик шартномаси бор. Биринчи даврадан сўнг Суперлигада қолсак икки йиллик шартнома борасида келишувимиз бор. Воқеалар ривожи қандай давом этади, билмайман. Бирор жамоа қизиқаётганини сиздан эшитяпман. Агарда қизиқаётган бўлса, улар билан ҳам гаплашамиз. "Сурхон"дан кетаётганим йўқ. 

- Клубнинг янги эгалари режаларни ишлаб чиқишдими?
- Юқорида таъкидлаганимдек ҳали улар эгалик қилгани йўқ. Ҳозирча гап-сўз. Бу эгалик қилади, дегани эмас. Фақат ҳомий сифатида кириб келяпти. Яқин 5-6 кунда режалар ҳақида клуб вице президенти ва ҳомийлар гаплашиб олишади. Шунга қараб режалар тузамиз. 

- Жамоани Суперлигада олиб қолганингиз фаолиятингизда янги саҳифа очадими?
-  "Сурхон"ни Суперлигада битта мен эмас, бутун жамоа олиб қолди. Ҳамма ҳиссасини қўшди. Жамоа мухлислари олдида ваъда берган эдик. Ушбу вазифани уддалаганимиздан хурсандман. Ўйлайманки, кейин ҳам олдимизга қўйилган вазифани бажара оламиз. Шуни айтиб ўтишим керакки, жамоамиз учрашувларни Тошкентда эмас, Термизда ўтказади. Стадионимизнинг кийиниш хонаси, бошқа хоналар реконструкция қилинади.

Абдулазиз  Искандаров

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика