Latest news

13:11Романо Роналдунинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўйича баёнот берди  4 12:44"Нефтчи" – "Андижон": 8 гол урилган тарихдаги энг сермаҳсул дербини ёдга оламиз   4 12:18Патрик Виейра қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  0 11:50"Пахтакор" – "Навбаҳор". Ўзаро ўйинлар тўпурарлари — Гейнрих, Сергеев, Олег Шацких ва бошқалар  1 11:28Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Элит ОЧЛ учрашувида ишлайди  1 11:07Суперлига. Марказий ўйинларда кимда қандай имконият? Дербида устунлик қайси жамоада? — Эксперт фикри  4 10:50"Арсенал" ва "Барселона" германиялик футболчи учун курашмоқда  2 10:21"Манчестер Сити" футболчиси Европанинг бошқа бир ТОП клубига ўтиши мумкин  0 09:52"Реал"ни бошқариш учун аргентиналик мутахассис номзоди илгари сурилмоқда  7 09:23Трансфермаркт АПЛнинг энг қиммат футболчилар рейтингини тузди  4 09:19"Машъал" бош мураббийи бугунги учрашувда жамоаси билан бирга бўлмайди  0 08:54Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Марокашга қарши учрашувга чақирилган футболчилари эълон қилинди  7 08:25Икки нафар футболчимиз спорт формасини ушлаб туриш учун Тошкент жамоасида машғулот олиб бормоқда  5 07:56Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Осиё кубогидаги эҳтимолий рақиблари маълум  2 07:28Суперлига. Бугун 3-турга старт берилади. Бизни супер тўқнашувлар кутиб турибди  7

Жалолиддин Машарипов: "Қозоғистон биздан кучли бўлмаган" News

Жалолиддин Машарипов: "Қозоғистон биздан кучли бўлмаган"

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғинига "Ал Насср" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов ҳам чақирилган эди.

Бироқ якуний паллада ҳамюртимизнинг Қозоғистон ва Россия билан ўйинларда иштирок эта олмаслиги маълум бўлди. Эсингизда бўлса, Жалолиддин Машарипов сентябрь ойидаги Камерун ва Коста-Рика билан учрашувларни жароҳат сабаб ўтказиб юборганди. Барчасига аниқлик киритиш учун бугунги учрашувдан сўнг ярим ҳимоячига юзландик. 

- Қозоғистон ва Россияга қарши ўйинларда майдонга тушмайсиз. Айни пайтдаги ҳолатингиз қандай? Батафсил изоҳ бера оласизми?

- Бу йиғинларга таклиф қилингандим. Лекин жароҳатдан қайтганимга 20 кундан ошди. Жисмоний тарафдан тўлиқ тайёр эмаслигим учун клубим руҳсат бермади. Умид қиламанки, навбатдаги йиғинларга тайёр бўламан. 

- Бугунги учрашувни майдон ташқарисидан кузатдингиз. Бунда таассуротлар доим бошқача бўлади. Қозоғистонга қарши ўйин ҳақида қандай хулосаларингиз бор?

- Ўйиндан аввал тахмин қилгандим. Қозоғистон биздан кучли бўлмаган. Лекин билмадим нима учун одамлар бунчалик ваҳима қилиб ташлашди. Камерун ва Коста-Рика билан ҳам бемалол ўйнай олишимизни аввалги интервьюда таъкидлагандим. Кейинги рақибимиз Россия. Таркибида ёшлар кўп экан. Ютса бўладиган жамоа. Ортиқча ваҳимага ўрин йўқ. 

- Ижобий натижалар фақат ўртоқлик ўйини фонида шундай кўриняптими? Расмий учрашувларда терма жамоамиз ўзгариб қолмайдими?

- Барчаси ўртоқлик баҳсларидан бошланади. Расмий турнирларда ҳам шундай ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. 

- Жорий йилги Суперлигани кузатдингизми? 

- Эсингизда бўлса, йил бошида айтгандим. "Насаф" ҳар йили шов-шув қилади, аммо якунда барибир 2-3 ўринни олади. Кубокни назарда тутмаганман. Шундай бўлиб чиқди. Охиригача чемпионликка курашиб келишди. Охири "Пахтакор" чемпионликни қўлга киритди. 

- "Пахтакор"нинг чемпионлиги ғолиблик руҳияти билан боғлиқми?

- "Пахтакор" барқарор ўйин кўрсатади. Гарчи кубокда "Навбаҳор"га, уйда "Насаф"га ютқазган бўлсада, чемпионатда муҳим баҳсларда ютишни билади. 

- Суперлигадаги интрига ниманинг ҳисобига юзага келди, деб ўйлайсиз?

- Фикримча, "Пахтакор"нинг бироз кучсизлангани билан боғлиқ. Олдингидан пасайган. "Насаф" "Пахтакор"нинг даражасига чиққани йўқ. "Пахтакор" уларнинг даражасига тушди. 

- Клубингиздаги фаолиятингиз қандай кетяпти?

- Ҳаммаси аъло даражада. Руди Гарсия билан ишлаяпмиз. Жаҳон чемпионатидан кейин чемпионат яна бошланади. 

- Қатардаги мундиалда кимга мухлислик қиласиз?

- Ёшлигимдан Бразилияга мухлисман. 

- Осиё терма жамоаларининг имкониятларини қандай баҳолайсиз? Дейлик Саудия Арабистонини?

- Саудия Арабистони қийин гуруҳга тушган. Улар мағлубиятга учраса ҳам чиройли футбол кўрсатади, деб ўйлайман. 

Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика