Latest news

21:16Қатар – БАА. Жаҳон чемпионати йўлланмаси ўйналадиган учрашув учун таркиблар аниқ!   2 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  0 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  2 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  0 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   17 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  5 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  3 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  26 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  11 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  2 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2 16:12Левандовски сафдан чиқди. У "Эл Класико"да қатнашмайдими?  10 15:44Ўзбекистон – Уругвай ўйинининг тактик таҳлили. Каннаваро ўзининг биринчи жиддий "синови"дан ўтдими?  7 15:26Суперлига. 25-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  8 15:04Мусиала жароҳатдан тикланиш жараёни ҳақида гапирди  0

​Жалолиддин Машарипов: "Нечта гол уришимизнинг фарқи йўқ, муҳими уч очкони қўлга киритиш эди" News

​Жалолиддин Машарипов: "Нечта гол уришимизнинг фарқи йўқ, муҳими уч очкони қўлга киритиш эди"

Терма жамоамиз етакчиси Жалолиддин Машарипов бугунги баҳсдан сўнг сайтимизга кичик интервью берди.

"Осон ўйин бўлмади. Қирғизистон ҳимоявий ўйин намойиш этгани учун, ҳимояни ёриб ўтиш қийин бўлди. Масалан, Эронга қарши ўйнаш осонроқ бўлар эди. Рақибимиз бутун жамоа бўлиб ҳимояланди. Кўплаб вазиятларга эга бўлдик, аммо тўп дарвозага кирмади" - деди Жалолиддин Машарипов бугунги баҳс ҳақида.

- Мухлислар бугун кўпроқ гол кутишган эди. Кўпроқ гол ура олмаганимизга нима сабаб бўлди?

- Ўйиндан олдин йигитлар билан қандай ўйин бўлишидан қатъи назар, ғалаба қозонишимиз ва уч очкони қўлга киритишимиз кераклиги ҳақида гаплашдик. Ҳисоб 1:0 бўлса ҳам, ғалаба қозонишимиз керак эди. Тўғри, мухлислар кўпроқ гол кўришни исташади, бироқ муҳими ғалаба қозониш эди. Нечта гол уришимизнинг фарқи йўқ, муҳими уч очкони қўлга киритиш эди.

- Сариқ карточка ишлаб олган вазиятингиз ҳақида гапириб ўтсангиз...

- Йиқилаётган чоғимда шу ишни бекор қилдим, деган хаёл келди. Балки, бу ҳам яхшиликкадир.

- Бўлажак рақибимиз Эрон ҳақида гапириб ўтсангиз...

- Биз Эрон билан тенгма-тенг ўйнай оламиз. Сўнгги уч-тўрт йил давомида буни исботлаб келяпмиз. Аввалроқ айтиб ўтганимдек, Эронга қарши ўйнаш осонроқ, сабаби улар ҳам кўпроқ ҳужум қилишади. Қирғизистон эса фақатгина ҳимояланди. Эронга қарши жуда яхши учрашув бўлади, деб тахмин қилмоқдаман.

- Эрон бугун БААга қарши ўйин ўтказди. Ўйин давомида чироқ ўчиб қолгани сабабли баҳс анча муддатга тўхтатилди. Эрон чемпионатида ҳам бундай ҳолатлар учраб турадими?

- Йўқ. Бундай ҳолат рўй бергани ҳақида биринчи маротаба эшитяпман. Эрон чемпионатида бундай ҳолатлар ҳозирги кунгача рўй бермади.




Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика