Latest news

11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  0 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  19 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  2 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  1 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  2 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  136 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0

Жалолиддин Машарипов: "Мухлис билан урушмадим, аксинча, бизни қўллаб-қувватланглар дедим" News

Жалолиддин Машарипов: "Мухлис билан урушмадим, аксинча, бизни қўллаб-қувватланглар дедим"

Ўзбекистон термаси футболчиси Жалолиддин Машарипов Эронга қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

- Гуруҳдаги энг кучли иккита терма ўйнади. Асосий вазифа - ғалаба эди. Эронни ютиб, мухлисларни хурсанд қилмоқчи бўлгандик. Лекин муҳими биринчи ўринда қолдик. Худо хоҳласа, жаҳон чемпионатига чиққунимизча шу ўринни ушлаб қолмоқчимиз. 

- Биринчи дақиқаларда йиқилиб тушдингиз-ку, ўшанда инерция орқали йиқилдингизми ёки контакт бўлдими?

- Контакт ҳам бор эди. Лекин бу вазиятни кўришим керак.

- Ўйиндан кейин мухлислар билан тортишиб кетдингиз.

- Йўқ, бир мухлис футболчиларга қараб, кўп бақирди. Нега норози бўласизлар, оддий термага қарши ўйнамадик, аксинча бизни қўллаб-қувватланглар деб айтдим. Чунки йигитлар бугун 100 фоиз борини берди ва позицияни ушлаб қолиш учун қўлидан келганча ҳаракат қилди. 

- Бобир Абдихолиқов майдонга тушганида балки термамиз ғалаба қозонган бўлармиди?

- Худони айтгани бўлади. Агарда пешонада ғалаба ёзилган бўлса, Бобирсиз ҳам ютган бўлардик. 

- БААга қарши ўйиндан нима кутяпсиз?

- Шу куни ҳам фақатгина 3 очко учун майдонга тушамиз.

- Ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?

- Ўйин видеосини кўриб чиқишимиз керак. Бир-икки вазиятларда ўйинни тўхтатганини ҳисобга олмасак, бугун у ўйинга қўйиб берди.

- Аббос Файзуллаевнинг чиқиб кетгани қандай қарор бўлди?

- Энди ким захирага олинишини биз айтмаймиз. Буни мураббийлар ҳал қилади. Ўрнига Остон тушди. Агарда у юз фоиз тайёр бўлганида термага катта эффект берарди. 

- Сречко Катанец ўйиндан олдин онлайн тарзда суҳбат олиб бордими?

- Албатта, ўйиндан олдин онлайн тарзда барчасини айтиб турди.

Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика