Latest news

23:15"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  10 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8

Жалолиддин Машарипов: “Мен доим машғулотлардан сўнг пенальти тепганман” News

Жалолиддин Машарипов: “Мен доим машғулотлардан сўнг пенальти тепганман”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Жалолиддин Машарипов кечаги учрашувдан сўнг қисқа интервью берди.

“Мухлислардан узр сўрайман, сабаби пенальтидан фойдалана олмадим. Умуман олганда, гол ўтказиб юборганимиздан сўнг кўплаб яхши имкониятга эга бўлдик ва гол урдик. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз. Қўшимча бўлимларда бироз чарчадик деб ўйлайман. Шу сабабли ҳам сал эҳтиёткор футбол кўрсатишга қарор қилдик.

Агар бугун терма жамоамизда жароҳат олиб, бизга ёрдам бера олмаган футболчилар бўлганида, биз бугун 90 дақиқанинг ичида ғалаба қозонган бўлардик. Чорак финалдаги натижа бизни қониқтирмайди.

Ҳимоявий футбол бизга қанчалик тўғри келади?

Нима биз бугун кўплаб ҳужумлар ташкил қилдик, терма жамоада доим ҳам ҳужум ташкил қилиб бўлмайди. Худо хоҳласа, олдинда ЖЧ саралаш учрашувлари турибди. Ушбу учрашувларда яхши ўтиб, Жаҳон чемпионатига чиқамиз.

Мен доим машғулотлардан сўнг пенальти тепганман. Бугун рақиб дарвозабони бизни яхши ўрганган экан, мен зарба йўллаганимда охиргача марказда турди.

Барчадан узр сўраймиз. Худо хоҳласа, жароҳатдагилар қайтса, биз янада кучаямиз”,, — деди сардоримиз.

Rating: -42   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика