Latest news

08:05"Шўртан" яна бир собиқ "Олимпик" футболчиси билан шартнома имзолади  0 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Пахтакор" билан шартнома имзолади  0 00:48Виктор Гёкерешни яхшигина пулга сотган "Спортинг" 25 млн. еврога Луис Суаресни сотиб олди  3 00:27Равшан Эрматов: "Ўртоқлик ўйинлари ҳақида бир тўхтамга келганимиздан сўнг хабар берамиз"  7 00:10Уче Бриансео Нвадике: "Осиё кубоги саралаш босқичида нималарга қодир эканлигимизни кўрсатамиз"  0 23:44Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Индивидуал совринлар кимларга насиб этди?  1 23:26Тимур Кападзе: "Аргентина ва Уругвай билан ўйин... Бу маълумот ҳақиқатга яқин"  20 23:00"Бавария" Риберининг учинчи ўринбосари учун 75 млн евро сарфлади. Бу сафар натижа қандай бўларкин?  6 22:53Тер Стеген ва "Барселона" ўртасидаги муносабатлар таранглашганми?  1 22:22"Нефтчи" уч нафар футболчи билан шартнома имзолади  2 22:10U-23. Ўзбекистон – Япония 0:2  5 21:55Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Япония U-23 Ўзбекистонни мағлуб этди ва турнир ғолибига айланди  77 20:56ПСЖ Доннарумма борасида "Челси", "Галатасарой" ва бошқа клублар таклифларини кўриб чиқишга тайёр  4 19:57"Локомотив" Тожикистон жамоасидан енгилди  3 19:43"Эвертон" Кубога қизиқиб қолди  0

Жалолиддин Машарипов: "Катанец билан бундай ҳолат рўй бериши биринчи марта эмас" News

Жалолиддин Машарипов: "Катанец билан бундай ҳолат рўй бериши биринчи марта эмас"

Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов ОАВ вакилларига интервью берди.

"Рақибларни ҳурмат қилган ҳолда айтишим мумкинки, қуръа ташланган пайтда шу ўйинларни кўпроқ кутгандик, биз ҳам, мухлислар ҳам. Худо хоҳласа, шу кунлар келди. Ҳамма яхши кайфиятда ва болалар бирма-бир етиб келишяпти. Йигитлар олдинги йиғиндан кўра яхшироқ формада, чунки аксарият футболчилар клублари сафида ўйинларда қатнашмоқда. Ҳамма болалар тайёр деб айта оламан. БАА билан ўйинда кўпроқ Бразилияга қарши ўйнаймиз десак ҳам бўлади. Чунки уларда аслида бразилиялик, аммо маҳаллийлаштирилган футболчилар тўп тепишмоқда.

Эрон терма жамоасини кучсиз деб айтолмайман, лекин улар бизни қаттиқ ҳурмат қилади, биз уларни бунга мажбур қилдик деб айтоламан. Худо хоҳласа, Эрон билан баҳсда чиройли ўйин кўрсатиб, уйимизда 3 очкони қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. 

Терма жамоа бош мураббийи билан бундай ҳолат рўй бериши биринчи марта эмас. Буни олдиндан билардик. Баъзида сал мазаси бўлмай туради. Футболчилар бу каби ҳолатларга тайёр, чунки 3 йилдан бери бирга ишладик. У биздан нимани хоҳлашини жуда яхши биламиз. Ўйлашимча, ҳозирги вақтда терма жамоада Сречко Катанец бўлмаса-да, у биздан нимани талаб қилишини тушуниб ўйнаймиз. Болалар буни автоматик равишда амалга оширади. Терма жамоага кимнидир олиб келиш керак дейилса, бунга қаршилик қиламан. Биз олдин гол уролмаган ва ютолмаган термаларга қарши муносаб ўйнаб, керакли натижага эришиб келмоқдамиз деб ўйлайман. Катанец олдимизда бўлмаса-да, у биз билан доимий алоқада", – деди Машарипов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичи 3-тури доирасида Эронга қарши баҳс олиб боради. Беллашув 10 октябрь куни "Бунёдкор" стадионида 19:00 да бошланади.

Тимур Кападзе: "Сречко Катанецга соғлиқ тилаймиз. Ўйлайманки, ассистентлар бу вазиятдан чиқиб кетади"

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика