Latest news

11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  9 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  1 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  12 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  17 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  13 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  57 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5

Жалолиддин Машарипов: "Ҳали ҳам чемпионликка даъвогармиз" News

Жалолиддин Машарипов: "Ҳали ҳам чемпионликка даъвогармиз"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги нимчорак финал баҳсларига тайёргарликни бошлаб юборди.

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов миллий жамоанинг бугунги машғулотларидан олдин сайтимизга интервью берди. Суҳбат давомида Жалолиддин Машарипов терма жамоанинг тайёргарлиги ва кейинги рақибимиз бўлган Таиланд терма жамоаси ҳақида гапирди.


- Жалолиддин, терма жамоанинг тайёргарлиги қандай кетмоқда? Бироз танаффусдан сўнг яна машғулотларга қайтдингиз. Орада кейинги босқичдаги рақибимиз ҳам аниқ бўлди. Шу ҳақида фикрингиз қандай?

- Таиландга қарши ўйнашимиз кеча аниқ бўлди. Аввалроқ айтиб ўтканимдек, бизга рақибнинг фарқи йўқ эди. Бундан буёғига осон рақибнинг ўзи қолмади. Барча жамоалар кучли, ҳар бир ўйин финалга тенг бўлади. Кеча терма жамоа дам олди, лекин ҳар бир ўйинчи руҳий томондан ўзини тайёрлади. 

- Таиланд термаси ҳақида нима дея оласиз? Бу мамлакатда футбол ўсмоқда. Маҳаллий чемпионатга кўп легионерлар жалб қилинмоқда...

- Кўрган бўлсангиз, Таиланд Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади. Учрашув яхши бўлди. Уларда маҳаллий чемпионат ҳам кучаймоқда. Бундан буёғига ҳар бир ўйин биз учун финал. Концентрацияни йўқотмаган ҳолатда, рақибни ҳурмат қилиб майдонга тушиш керак.

- Қуръа ҳақида фикрингиз қандай? Агарда Таиланд тўсиғидан ўтсак, кейинги рақиб мазбон Қатар термаси бўлиши мумкин. Кеча Саудия Арабистони мағлуб бўлганда, улар бизга тўқнаш келишлари мумкин эди...

- Биз ҳаммани ҳурмат қиламиз. Қайси рақибга тўқнаш келишимиздан қатъий назар, фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Финалгача боришни мақсад қиламиз. Кеча Саудия Арабистонига қарши тўқнаш келганимизда ҳам фарқи йўқ эди. Чунки йигитларнинг барчаси тайёр. Тўғри, бир неча муҳим ўйинчиларимиз жароҳат олишди, аммо уларга ўринбосарлар етарли.  Қўлдан келганча, энг яхши натижани қайд этишга ҳаракат қиламиз.

- Жароҳатлар ҳақида гапирдингиз, агарда ушбу йўқотишлар бўлмаганда, бунданда яхши ўйин кўрсатиб, чемпионликка даъвогар бўлишимиз мумкинмиди?

- Ҳали ҳам чемпионликка даъвогармиз. Тўғри, муҳим ўйинчилар жароҳат олишди. Лекин уларнинг ўрнидаги футболчилар ҳам яхши ҳаракат қилишмоқда. Эътибор берсангиз, захирадан майдонга тушганлар ўйинни ҳар сафар кучайтиришмоқда. Тўғри, Шомуродов, Алиқулов, Алижонов ва Сергеевлар таркибда бўлганда яхшироқ бўларди, аммо биз ҳозир мавжуд имкониятларда ижобий натижа қайд этишимиз керак.

- Жалолиддин, буёғига плей-офф босқичи бошланади. Бу босқичда экстра таймлар ёки пенальтилар серияси бўлиши мумкин. Жамоа бу бўйича ишлашни бошлаб юборганми?

- Бу жараён энди бошланади. Машғулотларда албатта бу жиҳатлар бўйича ишлаймиз. Масалани иложи борича 90 дақиқа ичида ҳал қилишга ҳаракат қиламиз.  

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика